Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Ноябрь/2020   Спорт

Самарқанд халқаро яриммарафони япониялик спортчилар нигоҳида

ТОКИО, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Токио шаҳрининг марказий районида мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси жамоаси ва Ўзбекистон ёшлари уюшмаси вакилларининг Самарқанд халқаро яриммарафонида онлайн тарздаги иштироки старт олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Шунингдек ушбу яриммарафон айни дамларда Аичи префектураси Нагоя шаҳридаги ватандошлар ҳамда японияликлар иштирокида давом этмоқда. Марафон иштирокчилари “Дунё” АА мухбирига берган  интервьюларида ушбу йирик спорт тадбири ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Наоя Накамура, Япониянинг «Нанкатсу» футбол клуби ўйинчиси, «Ўзбекистон-Япония» спорт ва таълим алмашинуви ассоциацияси раиси:

- Самарқандда ўтказилаётган ярим марафонда қатнашишдан мамнунман.

Бундан бироз илгари мен Тошкентдаги ”Пахтакор” ва Бухородаги футбол клуби таркибида ўйнаганман.

Ўзбекистон халқи мени илиқ ва дўстона кутиб олган эди ва мен бу ўлкани жуда ёқтириб қолганман. Тошкент ва Бухоро шаҳарлари билан бирга менга кўҳна Самарқандни ҳам кўриш насиб этди. Шаҳар ғоятда гўзал ва бетакрордир.

Ушбу тарихий шаҳарда яриммарафон тадбири ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман. Чунки ҳозирда бутун жаҳонда коронавирус пандемияси тарқалаётган даврда инсон соғлигини асрашда жисмоний ҳаракат ва спортнинг ўрни жуда каттадир.

Шу маънода, ўтказилаётган Самарқанд ҳалқаро яриммарафони нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё бўйлаб, жумладан Японияда ҳам иштирокчиларни фаол қизиқтиргани жуда қувонарлидир. Марафонда бевосита қатнашилмаса-да, лекин онлайн шаклда иштирок этиш ҳам яхши имконият беради.

Шу муносабат билан мен ҳаммангизга соғлик ва омад тилайман!

Мавзуга оид

Франкфурт-Майн: Самарқанд яриммарафони и...

Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси, “Uzbekistan Airways” авиакомпа...

Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон ...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва словениялик таниқли мураббий Сречко Катанец билан шартно...

Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика б...

Пойтахтимиз мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якун...

Сўнгги янгиликлар