Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Сайёҳлик

Самарқанд халқаро туризм форумига тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 10-11 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида «International Travel Bazaar 2023»  халқаро сайёҳлик  форуми ўтказилади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, Самарқанд туризм форуми Марказий Осиёда саёҳат тажрибасини шакллантирувчилар ва туризм хизматларини сотувчилар учун йил тадбири бўлиб, ривожланиш, ҳамкорлик ва янги ечимларни излашга қаратилган.

Самарканд туризм форум – бу сайёҳлик  соҳаси мутахассислари ва биз билан бирга ривожланиб, даромад олишни хоҳловчилар учун яратилган платформадир. Унда 200 дан ортиқ меҳмонлар: туроператорлар ва гидлар, реставраторлар, меҳмонхоначилар ва туризм билан боғлиқ корхоналар, ижодий индустрия ва давлат сектори вакиллари реал ҳолатлар, қийинчиликлар ва саёҳат тенденциялари ҳақида суҳбатлашиш учун йиғилади.

Форумда икки кун давомида 9 давлатдан 40 нафар маърузачи ўз билимларини Марказий Осиёдаги ҳамкасблари билан бўлишади.

Шунингдек, Ўзбекистон, Исроил, АҚШ, Германия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиянинг таниқли амалиётчи ҳамда соҳа етакчилари иштирокида ижтимоий тармоқларда шахсий бренд яратиш бўйича семинарлар, ресторан хизмати ва маҳорат дарслари ташкил этилади.

Форумда кўргазма ва гастрономик зоналар, B2B форматидаги учрашувлар, шунингдек, инновацион туризм маҳсулотлари тақдимоти ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид

Польшадан нигоҳ: «Ўзбекистон ўз кўзим би...

Польшанинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Свидница шаҳри марказида Ўзбекистонга бағишлан...

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Болтиқбўйи...

Болтиқбўйининг энг йирик хоккей иншооти, Континентал хоккей лигаси (КХЛ) иштирокчиси "Дина...

БАА авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвоз...

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида БАА авиация маъмурияти вакиллари билан музокаралар бўлиб ...

Сўнгги янгиликлар