08/Сентябрь/2020 COVID-19
ТОШКEНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Яқин вақтларда препаратни Россия ҳудудларига етказиб бериш кутиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Янги коронавирус инфекциясига барҳам бериш мақсадида Гам-Ковид-Вак (Спутник V) вакцинаси Росздравнадзор лабораторияларида керакли сифат синовларидан ўтди ва фуқароларда оммавий қўллаш учун илк бор муомалага чиқарилди, деб хабар бермоқда ТАСС Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига таяниб.
Вакцинанинг ушбу босқичдаги фуқаролик муомаласи тушунчаси аҳолининг хавф гуруҳларида, хусусан ўқитувчилар ва шифокорларда қўллашни англатади. Бу рўйхатдан ўтгандан кейинги клиник синовлар билан бир вақтда амалга оширилади, дея изоҳ берди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълумот ўрнида, Россия Федерацияси Президенти 11 август куни коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилгани ва уни ишлаб чиқариш бошлангани тўғрисида айтиб ўтган эди.