Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Июнь/2020   COVID-19

Россиядан Ўзбекистонга олтита чартер рейс қўйилади


МОСКВА, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз ҳудудига янги типдаги коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хорижий давлатлардан юртимизга олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этиш ишларини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири

Идоралараро ташкилий ишларнинг мунтазам олиб борилиши туфайли жорий йилнинг 8 – 13 июн кунлари 1 минг 238 нафар ҳамюртларимизни Россиядан ватанга қайтариш учун 5 та чартер рейс қўйилган эди.

Мазкур рейсларда биринчи навбатда кекса ёшдаги ва бемор фуқаролар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар олиб келинди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, 15 июндан 21 июнга қадар ҳамюртларимизни Россиядан қайтариб олиб келиш учун олтита чартер рейс қўйилади:

15 июнда Москва – Тошкент;

17 июнда Москва – Тошкент;

19 июнда Москва – Тошкент;

20 июнда Қозон – Тошкент;

21 июнда Москва – Тошкент;

21 июнда Екатеринбург – Тошкент.

Эслатиб ўтамиз, ватанга қайтиб келган барча фуқароларимиз 14 кундан кам бўлмаган муддатда, Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда жорий этилган Карантин марказига жойлаштирилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахсл...

Жанубий Кореядан олтинчи маратаба инсонп...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси Корея Республикасидан умумий миқдори 2...

Туркиядаги ваколатхоналаримиз қошидаги т...

Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонасида ташкил этилган тезкор штаблар ушб...

Сўнгги янгиликлар