Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Россиядаги ватандош: Ўзбекистон ўз фуқароларини ўз ҳудудида ва мамлакат ташқарисида ҳимоя қилишнинг мукаммал механизмларини яратмоқда

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Санкт-Петербург шаҳрида истиқомат қилаётган юртдошимиз Озодбек Қосимов Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини “Дунё” ахборот агентлигига йўллади. 


–  Мен уч йилдан буён Россия Федерациясида истиқомат қилиб келмоқдаман. Ўзбекистон ҳақида доимий равишда интернетдаги ижтимоий тармоқларда кузатиб борамиз. Юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлардан жуда хурсандмиз.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда 2017-2022 йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришлар бўлди. Одамлар уй-жойли бўлмоқда, янги иш ўринлари яратилмоқда. “Мигрант” тушунчаси ижтимоий фойдали эканлиги тан олинди.

Энг муҳими, Ўзбекистон ўз фуқароларини ўз ҳудудида ва мамлакат ташқарисида ҳимоя қилишнинг мукаммал  механизмларини яратмоқда, элчихоналар, ваколатхоналар, миграция агентлигининг вакилликлари турли давлатларда, жумладан Россияда ҳам очилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ўз ҳудудидан ташқарида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий, моддий ва маънавий жиҳатдан самарали ҳимоя қила бошлади. Шу ўринда мени Конституциямизга Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас, деган қатъий нормани киритилгани жуда қувонтирди.

Мавзуга оид

Италиядаги ватандош: Конституция миллат ...

Италиянинг «Ла Сапиенца» университети талабаси, ватандошимиз Моҳичеҳра Хурсанова «Дунё» А...

Германиядаги ватандошлар: Асосий қонунга...

Германияда ишлаётган ва таҳсил олаётган ёш ватандошларимиз «Дунё» АА учун интервьюсида ум...

Япониядан муносабат: Конституцияга такли...

Хоккайдо университетининг иқтисодиёт ва бизнес факультети профессори Хиватари Масато «Дунё...

Сўнгги янгиликлар