Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ригада Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар билан Латвия жамоатчилигининг хабардорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди


РИГА, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султанов Латвиянинг етакчи Riga TV-24 телеканали продюсери ва бошловчиси Анита Даугште билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Riga TV-24 – Латвиянинг деярли барча дастурларни тўғридан-тўғри эфирга узатадиган ягона телеканали. Riga TV-24 мамлакат халқаро сиёсати, шунингдек, маданияти, спорти ва ижтимоий ҳаётига доир баҳс-мунозарали мавзуларни экранга олиб чиқади. Нафақат Латвиянинг, балки Болтиқбўйидаги бошқа мамлакат ҳукуматларининг юқори мартабали расмийлари, эксперт-таҳлил ҳамжамияти вакиллари, таниқли ишбилармонлари, машҳур илм-фан арбоблари тез-тез мазкур каналнинг меҳмонлари бўлишади.

Учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги муҳим янгиликлар, ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар Анита Даугштенинг эътиборига ҳавола қилинди. Бунда жорий йил давомида юртимизда давлат миқёсида ҳамда халқаро аҳамиятга молик муҳим тадбирларнинг ўтказилиши масаласига алоҳида эътибор қаратилди.   

Ўз навбатида, Анита Даугште республикамизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида қўлга киритилаётган ўзгаришларни, иқтисодиётни либераллаштириш ва конструктив ташқи сиёсат жараёнларини ижобий баҳолар экан, бугунги кунда Марказий Осиёда ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик муҳити тубдан ўзгарганини эътироф этди. Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳам катта эътиборга сазовор эканлигини таъкидлади.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар билан Латвия жамоатчилигининг хабардорлигини ошириш мақсакдида элчихона билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистонда...

Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси баронесса...

Ўзбекистон делегацияси Хиросима шаҳрига ...

Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Хиросима шаҳрига ташриф буюрди...

Огайо университети тарих факультети дека...

Огайо штати университети тарих факультети декани ва ўзбек тилини ўқитиш дастури раҳбари Ск...

Сўнгги янгиликлар