Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Расмий: Тошкент халқаро инвестиция форуми ноябрь ойига қолдирилди


ТОШКЕНТ, 21 февраль. /"Дунё" АА/. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тошкентда ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон раҳбарияти тадбир иштирокчилари, мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш зарурати муносабати билан Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисини кейинга қолдиришга қарор қилди.

Анжуманда билдирилишича, форумга тайёргарлик ишлари давом эттирилади.

– Бу биз учун тадбирларни янада пухта ва самарали амалга ошириш учун тайёргарликни давом эттириш учун яхши имкониятдир, – деди С. Умурзоқов. – Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаш истагидаги янги иштирокчиларни жалб қилишни давом эттирамиз. Форум ташкилий қўмитаси эса бу муддат ичида иштирокчиларни янги шартлар билан хабардор қилиб боради ва форумни кенг тарғиб қилиш бўйича ишларни давом эттиради.

Оммавий ахборот воситалари билан учрашувда қайд этилишича, бугунги кунда форумда иштирок этиш учун 60 дан ортиқ мамлакатдан 1 минг 700 дан ортиқ вакил рўйхатдан ўтган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг сўзларига кўра, форумда тақдим этиш учун энергетика, кимё, тўқимачилик каби қатор соҳаларда лойиҳалар ишлаб чиқилган. Форумни ўтказиш санаси шу йилнинг ноябрь ойига қолдирилган бўлса-да, ушбу лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш ишлари жадал суръатларда давом эттирилади.

Мавзуга оид

Деҳлида Тошкент халқаро инвестиция форум...

Мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси ва Ҳиндистоннинг Ривожланаётган мамлакатлар уч...

Бельгияда Тошкент халқаро инвестиция фор...

Бельгиянинг «Buscardini Communications» веб-сайтида жорий йилнинг 5-6 март кунлари Тошкент...

Тошкент халқаро инвестиция форумида Ҳинд...

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мух...

Сўнгги янгиликлар