Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Январь/2023   Ҳамкорлик

Рақамли технологиялар вазири АҚШ элчиси билан IT соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Дэвид Хенник билан учрашув ўтказди.


Рақамли технологиялари вазирлиги матбуот хизмати  маълумотига кўра, учрашудан асосий мақсад – IT соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва масофавий хизматлар экспортини янада оширишдан иборат.

Вазир Шерзод Шерматов рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, мамлакатни хабга айлантириш ва рақамлаштиришни янги босқичга олиб чиқиш  вазифалари ҳақида маълумот берди.  2022 йилда IT экспорт ҳажми 100 миллион доллардан ошгани ва унинг асосий қисми айнан АҚШ бозорига тўғри келиши таъкидланди.

Ўз навбатида, мактабларда аввал бошланган English Speaking Nation лойиҳаси натижасида Cambridge University Press томонидан ишлаб чиқилган инглиз тили китобларининг ўтган ўқув йилидан амалга киритилганлиги,  келгуси битирувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини оширишга ёрдам бериши, бу эса кўпроқ ёшларимизни IT, BPO, KPO орқали даромад топиш имкониятларига жалб этиш мумкинлиги билдирилди.

Вазирлик томонидан Coursera билан ҳамкорликда uzbekcoders.uz лойиҳасининг кейинги босқичи сифатида кўпроқ ёшларга ITдан қўшимча таълим олиш имкониятлари яратилаётгани айтиб ўтилди. Шу билан бирга, вазирлик томонидан кўпроқ ёшларимизни IT ва инглиз тилига ўргатиш бўйича IT-таълим соҳасида ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш, IT йўналишида Американинг етакчи университетларида ёшларимизнинг таълим олиб келиши учун янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича таклифлар берилди.

АҚШ элчиси  Жонатан  Дэвид  Хенник  Ўзбекистон АҚШ билан географик жойлашув нуқтаи назаридан яқин бўлмаса ҳам айнан IT соҳаси орқали масофани яқин қилиб ҳамкорликни ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш учун имконият етарли даражада эканини билдирди.

Шу билан бирга, юртимизда  АҚШ етакчи IT, стартап ва венчур компанияларининг ваколатхоналарини очиш, улар билан яқинлик ўрнатишда элчихона имкониятларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея бизнеси вакилларидан ибора...

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг би...

Деҳлидаги халқаро анжуманда Термиз шаҳри...

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон т...

Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-ф...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар