Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Сиёсат

Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун солиқ ва божхона имтиёзлари берилади

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/.  Вазирлар Маҳкамасининг «Қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Ҳужжатда  мамлакатимизда қуёнчилик соҳасини саноат усулида янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва соҳага жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш, бу йўналишда импорт қилинаётган маҳсулотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериш сингари қатор вазифалар белгиланган.

 Хусусан, қуёнчилик хўжаликлари томонидан шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи буюмлар ва материаллар, наслли қуён ҳамда озуқа қўшимчалари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан  озод қилинади. 

Шунинг муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли  қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, муобили республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ҳам ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

 Қарорда Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилиши қайд этилган.

Мавзуга оид

Туркий кенгаш мамлакатлари ТИВ раҳбарлар...

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сеулда Жан...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча «Корея Республикаси – Ма...

ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторл...

Пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий координаторлари кенгашини...

Сўнгги янгиликлар