Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Март/2023   Ватандошларимиз

Қозон давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

ҚОЗОН, 31 март. /«Дунё» АА/. Қозон давлат аграр университетида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев олий ўқув юрти раҳбарияти ҳамда ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашув аввалида университет раҳбарияти томонидан ўзбекистонлик талабаларга қаратилаётган эътибор учун Бош консулхонага миннатдорлик билдириб, талабаларнинг академик кўрсаткичлари ва университет фаолиятидаги ижтимоий фаоллиги юқори эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Бош консул йиғилганлар эътиборига Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги даврда эришилган ижтимоий-сиёсий тараққиёт даражаси ҳақидаги долзарб маълумотларни тақдим этди.

Тадбир доирасида жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Талабалар ушбу маълумотни иштиёқ билан қабул қилдилар ва ўзларининг конституциявий бурчларини бажаришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сўнгра тадбир савол-жавоб тарзида давом этиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Мавзуга оид

Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи ватандошл...

Ўзбекистон Бош консулхонаси биносида ўзбек диаспора ташкилотлари раҳбарлари ва узоқ йиллар...

Санкт-Петербург ижтимоий тиббиёт институ...

Ўзбекистон Бош консуллиги ходимларининг Санкт-Петербург ижтимоий тиббиёт институтида таҳси...

Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган ватандо...

Корея Республикасидаги элчихонамиз ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ватандошларимиз ҳолида...

Сўнгги янгиликлар