08/Январь/2022 Марказий Осиё
ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 10 январни мамлакатда юз берган тартибсизлик ва намойиш қурбонлари хотирасига миллий мотам куни, деб эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали маълумот берган.
«Республиканинг қатор ҳудудларини қоплаган фожиали воқеаларда кўпчилик инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил 10 январни умуммиллий мотам куни сифатида эълон қилишга қарор қилди», — деб ёзилган ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган баёнотда.