Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Июнь/2021   Ўсиш нуқтаси

Қозоғистон парламенти Сенати делегацияси «Texnopark» МЧЖ фаолияти билан танишди


ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Расмий ташриф билан малакатимизда бўлиб турган Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев бошчилигидаги делегация бугун пойтахтимиздаги «Texnopark» МЧЖга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қозоғистон делегацияси бу ерда ишга туширилган замонавий ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори технологияли ва сифатли маҳсулотлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил  30 март  куни  «Texnopark»да Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми бўлиб ўтган эди. Унда Қозоғистондан юзга яқин ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди. Бизнес-форум якунида қатор шартномалар имзоланди.

Мавзуга оид

Жарқўрғонда йилига 1,1 миллион тонна цем...

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган “Сур...

Франциялик ватандош: компаниямиз Ўзбекис...

«ABM ORGANICS» Франция – Ўзбекистон компанияси бош директори ўринбосари Бекзод Шомақсудов...

Самарқанд узумлари дунё бозорлари растал...

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилоятидан хорижга умумий қиймати 11 миллион...

Сўнгги янгиликлар