Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Ноябрь/2021   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида

НУР-СУЛТОН, 19 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Инфозакон» онлайн-нашрида «Янги Ўзбекистон ёшлари - янги куч ва янги имкониятлар» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Нашрда таъкидланганидек, фаол ислоҳотчи Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати соҳасида эришилган ютуқлар, жадал ва самарали ўзгаришларнинг асосчиси ҳисобланади.

Муаллиф Ўзбекистон Президенти ёшларни миллий даражада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга янги мазмун бағишлайдиган асосий ҳаракатлантирувчи куч деб ҳисоблаши, кўплаб йигит-қизларни муҳим давлат лавозимларига тавсия қилгани ва тайинлаганини таъкидлаган. Давлат раҳбари бу борада мутлақо янги концептуал асосдаги сиёсат олиб бораётганини намойиш эти, деб қайд этилган мақолада.

Онлайн-нашр журналисти Ўзбекистонда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида батафсил тўхталиб, энг муҳим воқеалар қаторида 2016 йил 14  сентябрь куни қабул қилинган  «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунни, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини, шунингдек, 30 июнни «Ёшлар куни» деб эълон қилинганини алоҳида қайд этади. «Турли соҳаларда юқори натижа ва ютуқларни қўлга киритаётган мақсадли ёшларни рағбатлантириш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти ва «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди, - деб ёзади «Инфозакон». - Маълумки, Ўзбекистон — ёшлар мамлакати. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти томонидан 2018 йил 27 июнь куни «Yoshlar — kelajagimiz»  Давлат дастури тўғрисида»ги фармон имзоланди».

«Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларда тизимли саъй-ҳаракатларни йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббус Ўзбекистон тарихида ёшлар тарбияси ва таълимининг янги стратегиясини яратди», - деб ёзади “Инфозакон”.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари тизими...

Қозоғистонинг «Инфозакон» онлайн-нашрида «Танзила Норбоева: мамлакат мажбурий меҳнатга ба...

Мисрдан муносабат:Ўзбекистонда хотин-қиз...

Мисрнинг «Ахбар ал-Йаум» газетаси сайтида Ўзбекистоннинг гендер сиёсатига бағишланган мақо...

Покистон Бош вазири маслаҳатчиси Покисто...

Покистоннинг етакчи «Islamabad Post» газетасида «Покистон-Ўзбекистон бизнес форумида 50 ми...

Сўнгги янгиликлар