Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Маданият

Қорақалпоғистонда «Кинокарвон» тадбирлари бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 17 август.  /«Дунё» АА/. Шу кунларда Қорақалпоғистонда «Кинокарвон» тадбирлари ўтказилаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Кинематография агентлигининг Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, 14-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Кинематография агентлиги жамоаси, таниқли санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари ва ижодкорлар иштирокида аҳоли билан мулоқотлар, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ўтказилиб, миллий фильмлар намойишини Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этилиши белгиланган.

«Кинокарвон» тадбирлари доирасида «Тенгиз», «Танка», «Аму соҳили куйчиси. Бердақ», «Эл фарзанди», «Талваса», «Муҳаббат баҳори», «Аёл қалби», «Бир кунлик тўй», «101-рейс», «Меърос», «Пулинг бўлса» ва «Ватан остонасида» каби 15 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов, Ўзбекистон халқ артистлари Дилором Каримова, Абдуҳалил Мигноров, Матёқуб Матчонов каби йигирмадан ортиқ санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда болалар учун «Aqlvoy» телек...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий ...

Мамлакатимиз пойтахтида «Tashkent Flower...

Жорий йил 6 - 8 май кунлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонаси яқ...

Венгрияда Арминий Вамберининг Марказий О...

Будапештда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан Венгрия Фанлар академияси Милли...

Сўнгги янгиликлар