Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


06/Апрель/2020   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Қорақалпоғистонда Иккинчи жаҳон уруши йилларига бағишланган музей ташкил қилинди


НУКУС, 6 апрель. /«Дунё» АА/. Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасида ҳарбий хизматга келаётган навқирон йигитларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга урушда ота-боболаримиз кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликларини етказиш мақсадида ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши йилларига бағишланган музей ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Мудофаа ишлари бошқармаси ташаббуси билан қорақалпоғистонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг оила аъзолари томонидан музей учун 400 га яқин экспонат, ҳужжат ва қўлёзмалар жамланди. 

Шунингдек,  фашизм устидан ғалаба қозонилишида қорақалпоқ халқининг қўшган ҳиссаси, аҳолининг фронт ортидаги хизматлари ҳақида батафсил маълумотлар жамланган 100 га яқин экспонат, 200 га яқин тарихий ҳужжат музей фондидан жой олди. Айни пайтда музей фондини янада бойитиш ишлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қорақалпоғистондан 50 мингдан ортиқ мард ўғлон фронтга кетган. Улардан 34 мингдан зиёди жанг майдонида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган.

Мавзуга оид

Муаллим… командир… қаҳрамон...

...1944 йилнинг 23 декабрь куни. Чехословакия ҳудудида олиб борилаётган жангларда катта ле...

Германияда ўзбек аскарлари хотирасига ёд...

Мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонаси томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида...

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторл...

Кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Миллий координаторлари Кенгашининг навбатдаги йиғили...

Сўнгги янгиликлар