Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Жамият

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг қилиш тартиблари тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Ҳужжат билан, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Ушбу ҳужжатларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлари асосида амалга ошириш  вазифлари  таъкидланмоқда.

  Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг Қорақалпоғистон, вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан даврий, жорий ва тезкор мониторинг шаклларида амалга оширилади. Мониторинг давомида олинган маълумотлардан қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланилади.

 Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Мавзуга оид

Тошкент II Халқаро юридик форумига тайёр...

22-23-апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Ҳуқуқ 4.0.» (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)...

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда "Замин...

Қўшма меморандум инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, ногиронлиги бор болаларни қўл...

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов Т...

Тожикистон ҳукумати таклифига биноан жорий йил 22 март куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг ...

Сўнгги янгиликлар