Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Апрель/2021   Марказий Осиё

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қирғизистонликларга 10 минг дона мевали кўчат беғараз ёрдам сифатида топширилди

ТОШКЕНТ, 12 апрель . /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистонга 10 минг дона олма, ўрик, гилос ва бошқа мевали дарахтларнинг кўчатлари беғараз ёрдам сифатида етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.


Қирғизистондан ташриф буюрган мутахассислар Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий тажриба станцияси фаолияти билан танишди, фермерлар, томорқа эгалари билан мулоқотда бўлди.

- Имконият учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан миннатдормиз. Мазкур кўчатлар Ўш, Жалолобод вилоятлари туманларида экилади. Албатта, боғдорчиликни ривожлантириш қирғиз халқининг даромади ошишини таъминлайди. Экилаётган ҳар бир ниҳол пишиқчиликда тотли мевалари билан халқимизни баҳраманд этиши, шубҳасиз. Бу саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган. Эътиборлиси, пандемиянинг таъсири ҳанузгача сақланаётган бўлса-да, Ўзбекистонда озиқ-овқат таъминоти масаласини ижобий ҳал этишнинг самарали чора-тадбирлари қўлланилмоқда. Бундан аҳолининг реал даромади ортаётганини кўриш мумкин, - дейди Ўш вилояти Қорасув тумани ўринбосари Қувонч Мамедов.

Кўчатларни етиштиришда Қирғизистонга мос келадиган алоҳида навлар танланиб, карантин талабларига тўла амал қилинган. Бу хайрли тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳуд...

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ход...

Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегация...

Тожикистонга амалий сафар доирасида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Қирғизи...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Би...

Сўнгги янгиликлар