Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Марказий Осиё

Қирғизистоннинг Кара-Суй тумани билан чегара ҳудудида Ўзбекистон билан боғланадиган 270 метр узунликдаги ерости тоннели топилди

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 20 май куни Ўш вилояти Кара-Суй туманининг Тельман қишлоғида ўтказилган  қидирув-тезкор амалиёт чоғида Қирғизистонни Ўзбьекистон билан боғлайдиган ерости тоннели топилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотига таянган ҳолда хабар беришича, тоннель чуқурлиги 15 метр, унга кириш баландлиги 1,8 метр, эни 1,5 метр, чегара чизиғига киришдан 40 метр масофани, кириш жойидан чиқиш нуқтасигача 270 метрни ташкил қилади.

Мазкур ерости йўли аниқланган «М.А.М.» участкасининг эгаси ҳозирги пайтда Жалолобод вилоятидаги Қизилжар руҳий касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Унга нисбатан ақли расолиги бўйича қайта текширув ўтказиш режалаштирилган.

“Кабар” миллий ахборот агентлиги сурати.

Мавзуга оид

Эртага Марказий Осиёнинг барқарор ривожл...

Жорий йил 1 июнь куни Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Марказий Осиёнинг барқарор...

Қирғизистон Президенти COVID-19га қарши ...

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров COVID-19га қарши вакцина қабул қилмайди...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вази...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берд...

Сўнгги янгиликлар