Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Долзарб

Қирғизистондан муносабат: Қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар очилди

БИШКЕК, 30 январь. /«Дунё» АА/. Қирғизистонлик сиёсатшунос Шерадил Бактигулов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларга муносабат билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Аввало шуни таъкидлашни истардимки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён бу унинг Қирғизистонга иккинчи давлат ташрифи ҳисобланади, - деди у. - Ўтган йили эса давлатимиз раҳбари Садир Жапаров Тошкентга ташриф буюрган эди. Кўп йиллар давомида бу содир бўлмади - бу яқинда ривожланган алоқалар даражаси ва жадаллашувидан дарак беради.

Бу галги ташриф чоғида кўплаб муҳим ҳужжатлар имзолангани, муҳим келишувларга эришилгани қўшма ишлар ва стратегик шериклик истиқболига қанчалик жиддий эътибор қаратилаётганидан далолатдир. Алоқа ва ишончни мустаҳкамлаш энг муҳим жиҳат бўлиб, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик шунчаки сўз эмаслигини исботлашлари асносида қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар очилди.

Расмий Бишкек ва Тошкент ўртасидаги мулоқот юқори даражада ривожланмоқда. Имзоланган келишувлар ва тузилган битимлар тўпламига кўра, Ўзбекистон етакчисининг  Қирғизистонга давлат ташрифини муболағасиз тарихий, деб аташ мумкин.

Мавзуга оид

Малайзиядаги ватандошдан байрам табриги...

Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами олдидан Малайзиянинг Инти университ...

Ўзбекистон – Туркия: Бардавом қардошлик ...

29 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Туркия Президент...

ЮНИCEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамла...

Бугун ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хо...

Сўнгги янгиликлар