Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Қирғизистондан муносабат: ЕИ ҳудудида янги савдо-иқтисодий эшиклар очилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси, шубҳасиз, катта бўлмоқда

БИШКЕК, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. «Ой Ордо» эксперт ташаббуслари маркази директори Игор Шестаков Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 октябрь куни якунланган Венгрия расмий ташрифи ҳақидаги  фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


– Ўзбекистон Президентининг Венгрияга расмий ташрифи қирғиз экспертлари орасида кенг муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон раҳбари кун тартибидаги асосий масалалардан бири Венгрия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўлди.

Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки бошқа хорижий ҳудудларда ҳам савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда муҳим интеграцион рол ўйнайди ва бу фақат ЕИ  мамлакатларигагина тегишли эмас.

Ўз навбатида, Венгрия раҳбарияти иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратмоқда. ЕИ ҳудудида янги савдо-иқтисодий эшиклар очилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси, шубҳасиз, катта бўлмоқда.

Икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича имзоланган шартномалар Марказий Осиё мамлакатлари учун ўзига хос намуна бўлиши керак.

Яқин келажакда ишга тушириладиган устувор лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Ўзбекистон-Венгрия қўшма жамғармаси ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистонда венгер компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ажратилиб, у барча зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминланишини  алоҳида таъкидлаш лозим.

Таъкидлаш жоизки, Венгрия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли иқтисодий ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолаб, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакат бозорига кириш истагини билдирдилар. Томонлар ўзаро манфаатдорлигининг яна бир яққол тасдиғи Венгрия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлди. Унинг доирасида умумий қиймати 1 миллиард долларга яқин сармоявий, савдо ва молиявий шартномалар имзоланди.

Мавзуга оид

ЕИ махсус вакили Тери Ҳакала: Европа Итт...

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори да...

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш соҳ...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси кўмагида Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жануби-ғарбий ун...

Сеулдан муносабат: Ўзбекистон экологик м...

Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик-2030» (Partnering for Green Growth and the Gl...

Сўнгги янгиликлар