Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Апрель/2020   COVID-19

Қаршида карантинда бўлган 77 нафар чироқчилик фуқаро уйига кузатилди

ҚАРШИ, 13-апрель. /«Дунё» АА/. Қарши шаҳридаги Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида икки ҳафта давомида карантинда бўлган 77 кишига уйига қайтиш учун рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.


Бугун, 13 апрель куни 14 кунлик карантиндан сўнг уларга уйга кетишга рухсат берилди. Карантинда бўлганларнинг барчаси Чироқчи туманининг Зум қишлоғидан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинган эди.

 14 кун давомида карантинда бўлган фуқаролардан бир неча бор таҳлиллар олинган ва уларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмаган. Эндиликда уларнинг барчаси маълум муддат оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамширалар назоратида тиббий кузатувда бўлади.

Карантиндан чиққан фуқароларни манзилларига етказиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан автобуслар ташкил қилинди.

Мавзуга оид

Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 229...

Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 229 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касал...

Рига-Тошкент йўналиши бўйича келаётган с...

2020 йил 16 март куни Рига — Тошкент йўналиши бўйича учиб келаётган самолет (HY104) Наманг...

Покистон Ташқи ишлар вазири коронавирус...

Ўтган жума куни Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший коронавирус инфекциясини ю...

Сўнгги янгиликлар