Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Январь/2022   Таълим

Президент таълим муассасалари агентлигида Франция таълим муассасалари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар ва Франция ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова билан учрашди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Агентлик раҳбари ўз ташкилоти фаолияти, Президент мактабларининг асосий ўқув дастурлари, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўзининг миллий кадрлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш жараёнида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, мактабларда «STEM» (фан, техника, муҳандислик, математика) фанларини ўқитиш ҳамда «агротехнология» фанини мактаб жадвалига киритиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари топшириғига биноан Президент мактаблари ўқувчиларининг салоҳиятини кенгайтириш мақсадида республиканинг ҳар бир минтақасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг дастурларига иккинчи тилни қўшиш режалаштирилаётгани таъкидланди.

Учрашув давомида француз тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш ва бунинг учун француз тили ўқитувчиларини жалб қилиш ҳамда муассасаларни ўқув дарсликлари ва адабиётлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш мақсадида иқтидорли болаларни ўқитаётган ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича «INSHEA» Ногирон ёшлар таълимининг миллий олий таълим илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

 Учрашув якунлари бўйича «Alliance Francaise» ташкилоти билан ихтисослашган мактабларга француз тили кабинетини ташкил этиш, ўқитувчиларнинг қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, француз оммавий ахборот воситаларида  ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисида  туркум материалларни   чоп этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Венгриянинг Этвош Лоранд университетида ...

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси Венгриянинг Этвош Лоранд университети билан ҳамкорл...

Самарқанд университетида Буюк Британияни...

Ўзбекистоннинг Буюк Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан Самарқанд давлат университети п...

Жиззахда Ҳиндистон билан ҳамкорликда таш...

Кеча Жиззах шаҳрида «Sambhram» университетининг очилишига бағишланган тантанали маросим б...

Сўнгги янгиликлар