Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига жўнаб кетди


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизматидан маълум қилинишича, Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар, кузатувчи мақомидаги ва мулоқот бўйича шерик давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этади.

Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолияти ҳамда Тожикистон раислигининг якунлари кўриб чиқилиб, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинади. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади.

Шунингдек, анжуман доирасида «ШҲТ – КХШТ» форматидаги учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт ба...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг 46-...

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизнинг к...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун видеоанжуман шаклида ўтган Олий ...

Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари бир...

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров бугун Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий м...

Сўнгги янгиликлар