Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Президент

Президент матбуот котиби: Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифидан кўзланган пировард мақсад вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришдир


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказилган матбуот конференциясида давлатимиз раҳбарининг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига расмий ташрифи якунларига тўхталди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Шерзод Асадовга кўра, «Янги Андижон» шаҳри қурилишининг бошланиши – ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

«Бу жуда улкан ва узоқ муддатли лойиҳадир, - деди матбуот котиби. - У 8 босқичда, 20 йил давомида амалга оширилади. Жами 4 минг гектарлик янги шаҳарнинг 1 минг 144 гектарида турар жойлар қурилади. Президентнинг топшириғига мувофиқ, шаҳар майдонининг тенг ярми, яъни қарийб 2 минг гектари «яшил ҳудуд» бўлади».

Шаҳарда табиийки, йўл, ичимлик суви, электр, газ каби инфратузилма тармоқлари барпо этилади. Умуман, бу ерда 450 мингдан зиёд аҳоли яшаши учун шароит яратилади. Бу ерда қурилиш материаллари, электротехника, мебелсозлик, тўқимачилик ва хизмат кўрсатиш каби йўналишларда кўплаб янги лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият яратилади.

“Умуман айтганда, ташрифдан кўзланган пировард мақсад – аҳоли бандлиги ва даромадини ошириб, вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришдир, - деди Шерзод Асадов. - Биргина жорий йилда 10 мингта янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш орқали 30 мингта, жамоат ишлари, кооператив ва томорқа хўжалигида 64 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган”.

Шерзод Асадовнинг аниқлик киритишича, мутасаддилар такрорий экин, чорвачилик, паррандачилик, пиллачилик, иссиқхона йўналишларида 400 мингга яқин аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлигини айтишди.

Бу мақсадлар учун Андижон вилоятига жуда катта маблағлар ажратилиши белгиланди. Хусусан:

1. Вилоятда ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион доллар ажратилади.

2. Янги Андижон лойиҳасининг коммуникация тармоқларини  қуришни бошлаш учун яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

3. Ичимлик суви иншоатларини қуриш ва реконстукция қилиш, канализация тармоқларини тортиш ҳамда Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш учун 52 миллион доллар йўналтирилади.

4. 10 минг 241 нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 211 миллиард сўм кредит ажратилади.

Булардан ташқари, 2021-2022 йиллар учун умумий қиймати 19,8 триллион сўм (ёки 1,8 миллиард доллар) бўлган 584 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбари жорий ҳафтада Андижон...

Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Шу кунларда энг улуғ ва энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш мақсадида бутун мамлакати...

Жорий йилда 900 дан ортиқ давлат мулки с...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги и...

Сўнгги янгиликлар