Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2021   Экспорт

Польшадаги кўргазмада ўзбекистонлик тўқимачилар қиймати 45 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолади

ВАРШАВА, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг 45 та тўқимачилик компанияси вакилларидан иборат делегация «Ptak Warsaw Expo» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтган Европадаги энг йирик халқаро тўқимачилик тадбирларидан бири - «Fast Textile-2021» кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мамлакатимиз элчихонасининг маълум қилишича, ўзбек тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари каби Польшанинг импорт қилувчи компанияларининг ҳам мазкур кўргазмага қизиқиши йил сайин ортиб бормоқда. Агар 2018 йилда Ўзбекистондан 7 та компания 15 миллион доллар, 2019 йилда 15 та компания 20 миллион доллар миқдорида шартномалар имзолаган бўлса, жорий йилги кўргазма доирасида 45 миллион долларлик экспорт шартномаларига эришилди.

«Fast Textile 2021» кўргазмасида дунёнинг 45 мамлакатидан жами 600 дан ортиқ компания қатнашди. Ўзбекистон «Made in Uzbekistan» бренди остида қарийб 600 квадрат метр майдонга эга бўлган улкан миллий стенд ташкил қилди. Шуниси аҳамиятлики, Ўзбекистон компанияларининг ярмидан кўпи ушбу кўргазмада илк бор қатнашган бўлишига қарамай, ўз маҳсулотлари учун муносиб импортчи ҳамкорлар топишга муваффақ бўлди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон тўқимачилари Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қиладиган маҳсулотларининг ярмидан кўпи Польша ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўзбекистондан Польшага тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш 2021 йил охиригача қарийб 65 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Польшалик импортчилар Ўзбекистон тўқимачилик саноати маҳсулотларининг юқори сифати Польша ва Европа бозорларида уларга нисбатан талабнинг ўсишида муҳим омил бўлган эканини қайд этди. Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тайёр кийим-кечаклар Польша савдо тармоқлари пештахталарида тобора кўпайиб бормоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон, Польша ва бошқа давлатлар тўқимачилик саноати вакиллари иштирокида конференция, В2В ва G2В шаклларида учрашувлар ташкил этилди, Европадаги энг йирик «GD International» Варшава тўқимачилик савдо маркази фаолияти билан танишилди, шунингдек, йирик тўқимачилик кўргазмасига мезбонлик қиладиган Лодзь шаҳрига ҳам борилди.

Мавзуга оид

ГФР ҳуқуқшунослари Ўзбекистоннинг экспор...

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси вакили «Jura One» хусусий юридик ...

Жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайни...

ТОШКЕНТ, 7 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида дунё...

Фарғона вилоятида етиштирилган қишлоқ хў...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Фарғона вилояти ва Ямал-Ненец автоном округи (Рос...

Сўнгги янгиликлар