Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Июль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Польшада «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида инсон ҳуқуқларига ҳурмат» номли брошюра чоп этилди


ВАРШАВА, 28 июль. /«Дунё» АА/. Польшада «Marszałek Holding» нашриёт-матбаа уйи томонидан «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида инсон ҳуқуқларига ҳурмат» номли брошюра  чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб нашр этилган ушбу рисола мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга бағишланган. Брошюрада ўтган беш йил давомида янги Ўзбекистонда амалга оширилган ўзгаришлар ва республиканинг бу борадаги ютуқларига алоҳида эътибор қаратилган.

Рисолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва давлатимиз раҳбарининг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи ҳам келтирилган.

Янги рисола мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасини либераллаштириш ва бу борада тараққиётга эришиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги махсус бўлимлардан тузилган.

Унда Ўзбекистон раҳбариятининг асосий мақсади жамият саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш соҳасидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтаришдан иборат экани алоҳида таъкидланади. Шу билан бирга, таълим-тарбия, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш орқали Ўзбекистонда янги  тараққиётга замин яратиш асосий вазифа экани ўқувчиларга маълум қилинган.

Рисолада қайд этилганидек, 2021 йил Ўзбекистонда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб эълон қилинган.  Мазкур йилда амалга ошириладиган вазифаларни ўз ичига олган давлат дастурида  мамлакат аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг ишончли моддий базасини яратиш, ўзбек ёшлари учун хавфсиз келажакни таъминлашга оид қатор  вазифалар белгиланган.

Шунингдек, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон нафақат мислсиз, ҳар томонлама ривожланиш даврини бошидан кечирди, балки халқаро майдондаги мавқеини ҳам мустаҳкамлашга эришди. Ўзбекистон раҳбарияти демократияга эришиш йўлларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишни жадаллаштириш борасида дадил қарорлар қабул қилмоқда. Хусусан, мамлакатда савдо-сотиқ ва сармоялар  учун кенг имкониятлар яратилиб, ғоя ва технологияларни эркин олиб кириш таъминланмоқда.

Брошюрада, шунингдек, Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг асосий стратегик йўналишлари ҳам ўз аксини топган. Парламент ролини мустаҳкамлаш, суд мустақиллигини таъминлаш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, аҳолининг реал даромадларини ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш ҳақида атрофлича фикр юритилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясидаги нутқига бағишланган мақолада Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилган. Нашрнинг «Маъмурий, жиноий, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш» бўлими мамлакатда қонун ва тартиботни ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш тизимидаги қатор илғор янгиликлар ва ислоҳотларга бағишланган. «Коррупция ва бошқа қонун бузилишларига қарши курашиш» бўлимида эса жамият ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, жамоатчиликда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ва унга қарши курашиш ҳиссини жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тадбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани ўз ифодасини топган.

«Қонуннинг етакчи кучи - давлат тараққиёти ва фаровонлигининг калити» деб номланган бўлим демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш механизмларига бағишланган бўлиб, унда одамлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари энг муҳим жиҳат ҳисобланиши алоҳида таъкидланган.

Рисоланинг хулоса қисмида Ўзбекистон демократлаштириш сари ишонч билан ҳаракат қилаётган жараёнда ахборот ва сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш каби устувор йўналишлардаги ислоҳотлар янги, юқори босқичга кўтарилаётгани қайд этилган.

Мавзуга оид

Америкалик мутахассислар сув омборлари х...

АҚШнинг гидротехника иншоотлари хавфсиз фаолиятини назорат қилиш бўйича мутахассислар гуру...

Ўзбекистон бош консули Мангистау вилояти...

Ўзбекистон бош консули Мангистау вилоятидаги қурилиш корхоналари раҳбарлари билан учрашди...

Ўзбекистон мактабгача таълим тизимига Жа...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринч...

Сўнгги янгиликлар