Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Декабрь/2021   Маданият

Польшада Анна Германнинг ватани эсга олинди

ВАРШАВА, 29 декабрь. /"Дунё" АА/. Польша телевидениесининг «TVP Polonia» канали афсонавий хонанда Анна Герман таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган концерт ҳақида фильм намойиш этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Концерт Польша аёллари лигаси томонидан Ўзбекистон маданият вазирлиги, Давлат филармонияси ва мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фильм Анна Германнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақидаги лавҳалар намойишидан бошланади, зеро хонанданинг овози илк бор қадимий Хоразмда янграган. Анна-Виктория Мартенс 1936 йил 14 февраль куни Хоразм заминида таваллуд топган.

«TVP Polonia» Анна Герман Ўзбекистонда нафақат ушбу заминда туғилгани, балки ўзининг мафтункор овози билан одамларга меҳр ва муҳаббат бахш этгани, турли миллат вакилларини бирлаштира олгани ҳамда Беларусь, Германия, Польша, Россия, Украина, Ўзбекистон ва бошқа кўплаб мамлакатлар ўртасида ўзига хос маданий ришта бўлгани учун ҳам севиб, хотирланишини таъкидлаган. “Хонанда репертуаридан жой олган қўшиқлар бугунги кунда ҳам худди шундай вазифани бажариб келмоқда”, - дейилади фильмда.

Муаллифлар Анна Германнинг машҳур қўшиқлари жўрлигида мамлакатимизнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Хива шаҳарлари бўйлаб телесаёҳатни томошабинлар эътиборига ҳавола этган. Шунингдек, ўзбек миллий таомлари таърифига бағишланган лавҳалар ҳам тақдим этилган.

Фильм якунида Польша телетомошабинлари Ўзбекистонда Анна Герман ижодига нақадар катта ҳурмат билан муносабатда бўлинаётганини кўриш ва унга баҳо бериш имкониятига эга бўлгани қайд этилган. Буюк хонандага бўлган меҳр-муҳаббат учун чуқур миннатдорлик билдирилган.

Тошкентдаги “Туркистон” саройида афсонавий хонанда Анна Герман таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб концерт дастури ташкил этишда кўрсатилган эътибор ва қўллаб-қувватлов учун Ўзбекистон раҳбариятига алоҳида миннатдорлик сўзлари изҳор этилган.

Мавзуга оид

Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон сар...

Жорий йил 26 февраль куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро м...

Имом Мотуридий халқаро маркази ва IСESCO...

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марка...

Покистон нашрларида халқаро экспертнинг ...

Бобур Ўзбекистон тарихида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Жалолиддин Мангуберди, буюк мутафакки...

Сўнгги янгиликлар