Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Май/2023   Сайёҳлик

Польшада Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

ВАРШАВА, 30 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида Самарқанд вилоятининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда Польшанинг етакчи оммавий ахборот воситалари, туркомпаниялар, ишбилармон доиралар вакиллари ва «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси раҳбарияти иштирок этди.

Тақдимот аввалида элчи Бахром Бабаев поляк томонига Самарқанднинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, бой тарихи ва маданиятининг ўзига хослиги, меъморий ёдгорликлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

Самарқандда туризмни  ривожлантириш,  вилоятдаги тарихий  обидаларни  асраб-авайлаш, хорижий мамлакатлардан сайёҳлар сонини  ошириш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида вилоят Туризм бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жасур Рахманов маълумот берди.

Намойиш этилган тақдимот ва Самарқанднинг тарихий шаҳарлари, меъморий обидалари ҳамда миллий таомлар ҳақидаги видеофильм Польша томонининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Дипломатик миссия журналистларни Польша босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида туризм, иқтисодиёт, сиёсий ташаббуслар, экология, инсон ҳуқуқлари, таълим, гендер тенглик ва бошқа соҳаларда кечаётган жараёнларни холис ёритишда фаол қатнашишга чақирди.

Медиа вакилларининг Польша ОАВда туркум мақолаларни эълон қилиш, уларни сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатлари билан таништириш мақсадида Ўзбекистонга пресс-турини ташкил этиш таклифи билдирилди.

«Sogdiana Avia Tour», «Old Samarkand Travel», «NegenTravel» каби Самарқанднинг сайёҳлик фирмалари ва «Medina hotel» мехмонхонаси раҳбарлари томонидан ҳам  алоҳида  Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожланиши бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

Польша Туристик операторлар ассоциацияси президенти Дариуш Войтас Ўзбекистон туризм индустрияси катта салоҳиятга эга эканлигини, мамлакатда ҳозирги кунда ушбу соҳада кенг шароитлар яратилаётгани таъкидлади. «Хусусан замонавий меҳмонхоналар, аэропортлар, поляк сайёҳлари ҳамда йирик туристик компаниялар эътиборини тортаётмоқа. Бугунги тадбир орқали Самарқанда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ва туристик йўналишларда олиб борилаётган ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ифодасини кўриш мумкин», - деди у.

Учрашув якунида иштирокчилари учун Самарқанд паловини тайёрлаш бўйича мастер-класс ташкил этилди.

Мавзуга оид

Екатеринбургда Ўзбекистон зиёрат туризми...

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тақдим этиш мақсадида Екатеринбургда Бош консулхона томо...

Ўзбекистонлик меҳмонхона ва ресторан биз...

Жорий йилнинг 18-25 ноябр кунлари Бухоро ҳокимияти Иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш бў...

Сайёҳларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-...

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасининг Ca...

Сўнгги янгиликлар