Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ватандошлар учун Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди


ИСЛОМОБОД, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Панжоб вилояти маркази - Лаҳорга хизмат сафари уюштириб, мазкур вилоятда бўлиб турган мамлакатимиз фуқаролари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган мақсад – хориждаги ватандошларни Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар билан яқиндан таништириш ҳамда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Тадбир Лаҳорда фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон-Покистон савдо ва маданият маркази биносида ташкил этилди.

Консуллик қабули чоғида элчихона дипломатлари ваколатхонанинг хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўртоқлашди.

Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда бўлажак Президент сайловига тайёргарлик ва сайлов тизимидаги янгиликлар, жумладан, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида Лаҳорда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш ва сайёр овоз беришни ташкил этиш ҳақида батафсил ахборот тақдим этилди.

24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови мамлакатни янада демократлаштириш, Ўзбекистонда барқарор ривожланиш ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг стратегик мақсадларига эришишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Иштирокчилар Президент сайловига номзодларнинг дастурлари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган видеолавҳалар ҳамда бошқа маълумотлар билан таништирилди.

Юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан берган саволларига батафсил жавоб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар буг...

Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни д...

Бирлашган Араб Амирликлари матбуоти Ўзбе...

Бирлашган Араб Амирлиларининг етакчи оммавий ахборот воситалари - “Khaleej”, “Albayan”, ...

Сайловларни ўтказишда халқаро кузатувчил...

Сайлов жараёнлари ошкора ва ҳаққоний ўтишини таъминлашда кузатувчиларнинг иштироки муҳимди...

Сўнгги янгиликлар