Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

25/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Покистонлик халқаро кузатувчи: Биз бўлган сайлов участкаларида овоз берувчилар учун барча шароитлар яратилганига гувоҳ бўлдик


ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Покистондаги Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти, халқаро кузатувчи Жаффрей Саййид Холид Амир  кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақидаги  фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Овоз бериш жараёнини бевосита кузатиш учун олтита сайлов участкасида бўлдик. Биз борган участкаларда барча шароитлар ва стандартлар тўғри ташкил этилганига гувоҳ бўлдик.  Сайлов жараёни очиқ - ошкора ўтганини кўрдим. Айниқса, зарур ҳолларда уйда овоз бериш имконини берадиган махсус сайлов қутилари ташкил этилгани менда катта таассурот қолдирди. Тўғриси, яна қаерда бундай амалиёт борлигини билмайман. Бу сайловда иштирок этаётган барчага бир хил эътибор қаратилаётганининг тасдиғидир. 

Сайловларга ёшларнинг муносабати ҳам менга ёқди. Улар ўз қизиқишини кўрсатди. Кекса авлод ҳам анча фаол бўлди. Мен ёши улуғ онахон билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлдим. У ўз мамлакати учун энг яхши танловни амалга оширганини билдирди.

Покистон-Ўзбекистон алоқалари узоқ асрларга бориб тақалади. Маданиятларимиз ва динимиз бир. Икки халқнинг анъаналари ҳам жуда ўхшаш. Бугунги авлод тарихий алоқаларни янада мустаҳкамлаши керак.

Мавзуга оид

Марказий сайлов комиссияси “Миллий тикла...

Бугун Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеч...

Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни д...

Германия нашрлари ташаббуси билан «Faceb...

Германиянинг «Berliner Telegraph» ва «Афиша Аугсбурга» нашрлари ташаббуси билан «Facebook...

Сўнгги янгиликлар