Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Иқтисодий дипломатия

Пекинда «Ўзбекистонга сармоя киритинг» мавзусида тақдимот ташкил этилди

ПЕКИН, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг (ЕТТБ) Пекин шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонга сармоя киритинг» мавзусида тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Музаффар Комилов.


Гибрид шаклда ўтказилган мазкур тадбирда хитойлик ишбилармонлар ва мамлакатнинг йирик компаниялари вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилаётган қулай имкониятлар билан атрофлича таништирилди.

ЕТТБнинг Пекиндаги вакили Нова Ли Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Ўзбекистондаги бизнес имкониятларидан келиб чиқиб, хитойлик ишбилармонларни Ўзбекистонда янги лойиҳалар амалга оширишга чорлади.

Иштирокчилар ўз маърузаларида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар юқори самара бераётгани, иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида катта имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Қатар инвестиция ...

Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқ...

Ўзбекистон ва Афғонистоннинг юқори дараж...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Са...

Ўзбекистон ва Испания илмий тадқиқотлар ...

Европа давлатларининг кон-металлургия ва мис саноати кластерларини яратиш бўйича илғор таж...

Сўнгги янгиликлар