Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Ноябрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Париждаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтида очилган Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазмалар Миср ОАВ нигоҳида

ҚОҲИРА, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мисрнинг  «Sada El Balad», «Савт аш-Шаъб», «Миср ал-Балад», ва «The Arab Diplomacy» сингари оммавий ахборот воситаларининг веб-саҳифаларида Париждаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтида очилган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган кўргазмалар ҳақидаги туркум мақолалар араб ва инглиз тилларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Уларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 ноябрь кунлари Францияга амалга оширган расмий ташрифи самарали ўтгани билан боғлиқ тафсилотлар қаламга олинган. Миср нашрлари давлатимиз раҳбарининг Парижга ташрифи давомида маданий-гуманитар ва музейлар соҳасидаги алоқалар мавзусига алоҳида эътибор қаратган.

Мазкур мақолаларда таъкидланганидек,  ташрифнинг иккинчи куни  Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида бўлдилар. «Давлат раҳбарлари Луврда Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очдилар», деб ёзади Миср оммавий ахборот воситалари.

Алоҳида қайд этилганидек, «Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган ушбу кўргазма мамлакатнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан, кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат бўлди. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди. Кўргазманинг илк меҳмонлари бўлган Ўзбекистон ва Франция етакчилари Далварзинтепа ва Холчаён ёдгорликларидан топилган экспонатлар, Варахшадаги қизил рангли хонадан деворий сурат, Кофирқалъадан ўймакор панно, Катта Лангар Қуръони саҳифалари, Амир Темур мақбарасидан қўш эшик, Афросиёбдаги элчилар тасвири туширилган деворий сурат ва бошқа экспонатлар билан танишдилар».

 Миср электрон ОАВ томонидан эълон қилинган мақолаларда, шунингдек,  икки давлат раҳбарларининг Париждаги Араб дунёси институтида очилган иккинчи кўргазмага ташриф буюришгани ҳақидаги маълумотлар ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Уларда Араб дунёси институтида  ташкил этилган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмасида Ўзбекистоннинг 9 та энг йирик музейларидан 300 дан ортиқ экспонат тақдим этилгани маълум қилинар экан, кўргазма  жорий йилнинг 23 ноябридан 2023 йилнинг 4 июнига қадар илк бор Францияда кенг халқаро жамоатчиликнинг эътиборига ҳавола қилиниши қайд этилган.

Мавзуга оид

Индонезиядан муносабат: Ал-Хоразмийнинг ...

Индонезиянинг «Kompas» ахборот сайтида буюк математик, астроном ва географ Ал-Хоразмий ҳаё...

«The Korea Post»: Ўзбекистон учун страте...

Жанубий Кореянинг «The Korea Post» газетаси расмий веб-саҳифасида Ўзбекистонда илм-фан ва ...

Франциядан муносабат: Ўзбекистон етакчис...

Франциянинг «ASIE-21» нашри эксперти, Жанубий Осиё мамлакатлари бўйича мутахассис Алан Ла...

Сўнгги янгиликлар