Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Парижда очилган Ўзбекистонга бағишланган кўргазмалар Озарбайжон ОАВ диққат марказида

БОКУ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг  «Trend.az» халқаро ахборот агентлиги  томонидан Парижда Ўзбекистон маданий меросига бағишлаб очилган кўргазмалар ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифи чоғида Президент Эммануэль Макрон билан биргаликда Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли  иккита йирик кўргазмани очиб бергани таъкидланган.

«Ҳар икки кўргазма ҳам Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган, - дейилади мақолада. - Луврдаги кўргазма милоддан аввалги V-VI асрлардан бошлаб Темурийлар ҳукмронлиги даврларини ўз ичига олади, Араб дунёси институтида эса XIX-XX асрлар ўрталарига оид экспонатлар, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари тўпламларидаги Туркистон авангарди йўналишига оид мўйқалам асарлари тақдим этилган».

Озарбайжон  халқаро ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган материалда, шунингдек, Буюк ипак йўли ўтган ҳудудда турли маданият ва турмуш тарзини ифодаловчи кўплаб цивилизация ва этник гуруҳларнинг излари ва хазиналари сақланиб қолгани таъкидланган. Бу кўплаб савдо йўллари кесишган, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги алмашинув, кўчманчи ва ўтроқ турмуш тарзлари, турли цивилизациялар ва маданиятларнинг уйғунлашган манзилдир.

«Мутахассисларнинг айтишича, ушбу кўргазмалар жуда самарали бўлади - деб  қайд этади нашр. - Францияга йилига 60 миллион сайёҳ ташриф буюради, Луврга 10 миллиондан ортиқ киши келади. Ўзбекистоннинг бундай кенг кўламли кўргазмада иштирок этиши мамлакатни янада кўпроқ танитади, маданияти ва тарихига қизиқишни оширади».

“Ўзбекистон томонидан Парижда намойиш этилган кўргазмалар бутун дунёдан миллионлаб одамларга буюк тарих осори-атиқаларини ўз кўзлари билан кўриш имконини беради”, деб ёзади ўз хулосасида «Trend.az».

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Кенг кўламли ислоҳ...

Бельгиянинг «Brussel Times» газетаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва ком...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқ...

Пекинда Ўзбекистон-Хитой дипломатия муно...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатия му...

Сўнгги янгиликлар