Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

29/Июнь/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси “Олтин дафтар”ига киритилган яна бир ватандошимиз ўзининг тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширди


СЕУЛ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган юртдошларимизнинг юртимизда амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга юртимизда амал қилаётган ва яратилаётган  имкониятлар бўйича батафсил маълумотларни етказиш мақсадида дипломатия миссияси томонидан мамлакатимиз вилоят ва туман ҳокимликлари, вазирликлар ва ватандошлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар қўллаб-қувватланаётгани ҳолда видеоалоқа шаклидаги мулоқотларни ўтказиш изчил давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ана шундай мулоқотлар натижасида Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиздан яна бири мамлакатимизда ўз лойиҳасини амалга ошириб, тадбиркорлик фаолияти бошлади.

Жумладан, тадбиркор юртдошимиз Ж.Шоназаров Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 8 сотих ер майдонида икки қаватли маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиб, уни жорий йилнинг май ойида ишга туширди.

- “Мажмуанинг биринчи қаватида ошхона ташкил этдик, - дейди  Ж.Шоназаров. – Шунингдек, стоматология ва банк хизматлари кўрсатиш бўлимини ҳам ташкил этишни режалаштираяпмиз. Бунинг учун ҳам имкониятларимиз етарли. Мажмуамизнинг иккинчи қаватида аҳолининг жисмоний саломатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида соғломлаштириш маскани – фитнес-клуб очишни ҳам мўлжаллаяпмиз.

Тадбиркор юртдошимиз юқоридаги режалари билан чекланиб қолмасдан, ўз фаолияти кўламини янада кенгайтириш устида иш олиб бораётганини ҳам таъкидлади. Жумладан, у мазкур туманда хорижий тилларни ўргатиш ва мактабгача таълим марказлари очишни режалаштирган.

Тадбиркор юртдошимизнинг мазкур бизнес режалари вилоят ва туман ҳокимликларининг мутасадди вакиллари билан ўтказилган видеомулоқот давомида атрофлича ўрганиб чиқилди. Мазкур лойиҳалар учун зарур ер майдонларини белгиланган тартиблар асосида аниқлаш ва ажратиш масалаларини Ж.Шоназаровнинг Ўзбекистондаги вакиллари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Шаржада меҳнат қилаётган юртдошларимизга...

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан Рамазон ойи муносабати ...

Буюк Британияда меҳнат қилаётган ва таҳс...

Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан хорижда меҳнат ...

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Конститу...

збекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Япони...

Сўнгги янгиликлар