Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Февраль/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси TBS радиосига интервью берди

ТОКИО, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг йирик медиа корпорацияси - TBS телерадиокомпанияси радио дастурининг махсус сонида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон элчиси билан суҳбат таниқли япон журналисти – “Япония-Ўзбекистон” жамиятининг раиси Нобухико Шима ва радиобошловчи Юко Ясуда томонидан олиб борилди. Радиосуҳбат Нобухико Шиманинг “Қатъиятли инсонларнинг ҳаётга бўлган 100 хил қарашлари” радиодастури доирасида тарзда ташкил этилди.

“Қатъиятли инсонларнинг ҳаётга бўлган 100 хил қарашлари” радиодастури Нобухико Шима томонидан 2020 йилнинг октябридан буён ҳар якшанба кунлари 21:30 дан 22:00 га қадар эфирга узатилади.

Ҳозирга қадар мазкур радиодастурда мингга яқин таниқли япон арбоблари, жумладан, маданият, спорт, ишбилармон ва сиёсий доира вакиллари қатнашган. Улар ўзларининг ҳаётий тажрибаси, босиб ўтган йўли, эришган муваффақиятлари ва бошқа қизиқарли мавзулардаги фикрларини ўртоқлашиши таомилга айланган.

Радиодастур продюсери Хироши Вакаяма ушбу дастурда хорижий давлатлар элчилари орасидан биринчи бўлиб Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбари қатнашаётганини ва шу муносабат билан ушбу интервью радио тингловчилари орасида катта қизиқиш уйғотишини алоҳида таъкидлади.

Интервью давомида мамлакатимиз элчисин бошловчиларнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистоннинг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришган юқори натижалари, мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган чоралар, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, Япония билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, элчихона томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, икки давлат дипломатик алоқалари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни япон радиотингловчилари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, интервьюда мамлакатимизда ислоҳотларнинг бориши, жамиятни демократик янгилаш жараёнлари, Афғонистонда тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш  борасида Ўзбекистон илгари сураётган ташаббуслар тўғрисидаги муҳим маълумотлар ҳам тилга олинди.

Элчининг ушбу интервьюси жорий йил март ойининг учинчи чорагида  эфирга узатилиши режалаштирилган.

TBS радиоси 2000 йилда ташкил топган. Бугунги кунда ушбу радиоканал Япониянинг марказий Канто минтақасида тингловчилар қамрови бўйича J-WAVE радиосидан кейин иккинчи ўринда туради,
2001 йилдан 2021 йилга қадар эса TBS радиоси биринчи ўринда бўлган.

Мавзуга оид

Мисрдан муносабат:Ўзбекистонда хотин-қиз...

Мисрнинг «Ахбар ал-Йаум» газетаси сайтида Ўзбекистоннинг гендер сиёсатига бағишланган мақо...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентл...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқининг «Union of OIC News Agencies» в...

Ўмондан муносабат:Ўзбекистонда кенг кўла...

Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид «Маърифат ва дин...

Сўнгги янгиликлар