Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Долзарб

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида Бош қомусимизнинг 29 йиллиги кенг нишонланди


ТОКИО, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди ҳамда унинг доирасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган Япония фуқароларига юксак мукофотни топшириш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Асосий ыонунимиз давлат мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осуда ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, юртимизда бозор муносабатлари ҳамда хусусий мулк устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган бир гуруҳ Япония фуқароларига юксак мукофот тантанали равишда топширилди.

Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Татами давлатимиз раҳбарига бундай юксак нишонга муносиб кўргани учун чуқур миннатдорчилик билдириб, бундан кейин ҳам ҳамкорликда маданий-гуманитар, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни амалга оширишда давом этишини билдирди.

Цукуба университети ректори Кёсуке Нагата бундай мукофот билан тақдирланиш унинг учун катта шараф эканини таъкидлаб, келгусида ҳам илм-фан ва таълим соҳасида Ўзбекистон-Япония муносабатларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишда давом этажагини, жумладан, яқин келажакда юртимизда қўшма олий таълим муассасасини очишни режалаштираётганини маълум қилди.

Нагоя иқтисодиёт университети президенти Харуо Сабури “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлангани унга янада шижоат билан икки томонлама қўшма лойиҳаларни амалга оширишга туртки беришини таъкидлаб, яқин фурсатларда Ўзбекистонда Нагоя иқтисодиёт университетининг кампуси фаолиятини йўлга қўйишини билдирди.

Нагоя иқтисодиёт университети профессори – ватандошимиз Алишер Умирдинов тақдирланганларни барчаси юртимизнинг чинакам дўстлари экани ва ушбу мукофот муносиб равишда ўз эгаларини топганини қайд этди. Шунингдек, у Бош қомусимиз – озод ва обод Ватан, эркин ҳамда фаровон ҳаёт қуришдан иборат улуғ мақсад йўлида бирлаштирувчи муҳим ҳужжат ҳисобланишини урғулади.

“Гулистон” рақс ансамбли томонидан моҳирона ижро этилган ўзбек миллий рақслари меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир якунида, иштирокчиларга байрам дастурхони ёзилиб, миллий таомлар ва ширинликлар улашилди.

Мавзуга оид

Сеулдан муносабат: Ўзбекистон Президенти...

Жанубий Кореянинг Моквон университети вице-президенти Ри Ик Хён «Дунё» АА га Президент Шав...

АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик соҳасида...

АҚШ Халқаро диний эркинлик Комиссияси (USCIRF) 2005 йилдан буён илк бор Давлат департамент...

Ўзбекистон ва Таиланд олий ўқув юртлари ...

Мамлакатимизнинг Таиланддаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва ...

Сўнгги янгиликлар