Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг трансафғон транспорт йўлагини яратиш стратегияси Миср оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида


ҚОҲИРА, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Мисрнинг "Ал-Ахбар ал-Масаи" газетасида "Трансафғон транспорт йўлагини яратиш истиқболлари тўғрисида" сарлавҳали мақола чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистон томонидан сўнгги беш йил давомида қўшни давлатлар билан конструктив ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш бўйича олиб борилаётган янги минтақавий сиёсат доирасида Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланди, - дейилади мақолада. - Мамлакат доимо қўшни давлатдаги вазиятни имкон қадар тезроқ барқарорлаштириш тарафдори бўлиб келган. Чунки бу, ўз навбатида, минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, сармояларни жалб этиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш учун янада қулай имкониятлар яратади».

Нашрда Тошкент «Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон иштирокида уч томонлама ишчи гуруҳ тузиш ташаббусини илгари сурганини таъкидлаган. Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари билан йирик халқаро донорлар иштирокида халқаро конференция ташкил этилиб, анжуман якунида юқорида кўрсатилган темир йўл қурилиши бўйича қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинган.

Мазкур темир йўл стратегик аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, Марказий ва Жанубий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ минтақаларини боғлаш, Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг Ҳинд океанидаги портларига чиқиш имкониятини очиб бериш ва уушбу портлар транзит салоҳиятини сезиларли даражада оширишга хизмат қилишига эътибор қаратилган.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонда шаклланаётган янги вазиятда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича интилишлари фаоллашгани ҳақида ёзилган.

Муаллиф Ўзбекистон томони ҳақли равишда трансафғон темир йўлининг қурилиши Евроосиё қитъасининг барча давлатлари манфаатларига жавоб берадиган муҳим инфратузилма лойиҳаси эканига ишониши ҳақида хулоса қилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчисининг мақоласи Хитойнинг...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидовнинг «China Daily» халқаро кундалик газетаси...

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекист...

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири саволларига жавоблари м...

Жанубий Корея мутахассислари Бухородаги ...

Жанубий Кореянинг “EGIS” компанияси директори Ли Кванг Се бошчилигидаги делегация вакиллар...

Сўнгги янгиликлар