Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Май/2023   Марказий Осиё

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида кузатилган юқори даражадаги ўсиш Қозоғистон ОАВ диққат марказида

ОСТОНА, 30 май. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг етакчи «Инфозакон» онлайн журналида «Ўзбекистон ташқи савдоси: барқарор ўсиш динамикаси» сарлавҳали мақола эълон  қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда қайд этилишича, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 5-6 фоизга ўсиши билан минтақадаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бири ҳисобланади. Ташқи савдо эса, айниқса, кейинги йилларда тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.

«Мамлакатда экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш ва умуман, ташқи савдо балансини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, 2022 йилда республика ташқи савдо айланмаси 50 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 7,8 миллиард долларга, яъни 18,6 фоизга ўсди. Мамлакат тарихида бу натижа энг юқори кўрсаткичдир», деб қайд этади  манба.

Материалда маълум қилинганидек, ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмидан экспорт 19,3 миллиард доллар, импорт эса 30,7 миллиард долларни ташкил қилган.

Ташқи савдо айланмасининг ялпи ички маҳсулотга нисбати ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда, бу эса савдо айланмаси бўйича иқтисодиётнинг ўсишидан далолат беради. Демак, 2022 йилда бу кўрсаткич қарийб 62,2 фоизни ташкил этди, бу 2017 йилга нисбатан 19,5 фоизга кўпдир.

«Ўтган йили Ўзбекистон 204 та давлат билан савдо алоқаларини ўрнатди, - дейилади нашрда. - 20 та энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкорлар орасида уч мамлакат, жумладан Афғонистон (+741 миллион доллар), Қирғизистон (+699 миллион доллар) ва Тожикистон (+365 миллион доллар) каби ижобий ташқи савдо баланси  кузатилди».

Нашрда таъкидланганидек, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар турини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар асосида экспорт қилувчилар сони 7199 нафарга, маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажми эса 19,3 миллиард долларга етди. ни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоизга ошган. Саноат ва қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар туфайли экспорт таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Хусусан, экспортда пахта толасининг улуши кескин камайди.

Бундан ташқари, мақолада давлат томонидан қишлоқ хўжалиги ва боғдорчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани туфайли экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифати ва ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани, хусусан, 2022 йилда 1,7 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилингани  ҳақидаги муҳим маълумотлар  ўқувчилар эътиборига  ҳавола  қилинган. Қишлоқ хўжалиги экспортининг асосий бозорлари Россия (42,5 фоиз), Қозоғистон (18,9), Хитой (9,1) ва Покистон (8,8) ҳиссасига тўғри келади, деб ёзади «Инфозакон».

Мавзуга оид

Саудия Арабистонидаги ватандош: Янги Ўзб...

Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида яшаётган ватандошимиз, Бухорийлар диаспораси вакили Абд...

Тошкентда таниқли қозоқ ёзувчиси ва жам...

Жорий йил 7 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли қо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Афғонис...

Амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ...

Сўнгги янгиликлар