Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Январь/2022   Сайёҳлик

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Латвия оммавий ахборот воситалари нигоҳида

РИГА, 4 январь. /«Дунё» АА/. Латвиянинг етакчи ахборот порталларидан бири - «Press.lv»да Қорақалпоғистондаги Хўжайли шаҳрининг тарихий обидаларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


«Хўжайлига келсангиз, бу муаззам заминда ҳукм сураётган тарих нафасини ҳис қиласиз,- деб ёзади муаллифлар. – Тарихий маълумотларга кўра, Ўрта асрларда Хўжайли кўп сонли дўконлар, устахоналар, бешта масжид, мадраса, карвонсарой ва бозорларга эга йирик шаҳар бўлган. 1924 йилда Қорақалпоғистон Мухтор Республикаси ташкил этилгач, Хўжайли унинг таркибига киритилган».

Нашр ўз ўқувчиларига ушбу шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири - Хўжайлидан тўрт километр узоқликда жойлашган ва турли дин зиёратчилари учун машҳур бўлган Миздахкон некрополи (қадимий қабристони) ҳақида маълумот тақдим қилган.

“Миздахкон - Осиёдаги энг қадимги ва йирик некрополдир. У 200 гектар ҳудудни эгаллаган, - дейилади мақолада. – Афсоналарда Одам Атонинг қабри ҳам Миздахконда жойлашгани ҳақида ҳикоя қилинади. Авестода илоҳ Аҳурамазда учун қурилган Мазда шаҳри ҳақида сўз юритилган. Зиёратчилар  бу Миздахкон шаҳри эканига ишонади. Хоразм зардўштийлик динининг ватани бўлган, деган фикрлар олдга сурилади. Кўплаб таниқли олимлар бу тахминни қўллаб қувватлаган. Жумладан, машҳур археолог, Хоразм экспедицияси раҳбари С.Толстов ҳам шундай фикрда бўлган. Бундай илмий қарашга дунё бўйлаб зардўштларга оид 63 та ёдгорликнинг 17 таси Хоразм, жумладан, Миздахкон ҳудудида жойлашгани асос бўлмоқда”.

Муаллифлар, шунингдек, Миздахкон ҳудудида сақланиб қолган ёдгорликлар – Ғовур қалъаси, Мазлумхон-Сулу (14 аср), Халфа Ережеп (9 аср), Шамун-Наби мақбаралари ва Жумарт-қассоб тепалиги ҳақидаги маълумотларни  ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган.

Хўжайли саёҳат қилиш учун жуда қизиқарли жой ҳисобланиши таъкидланган.

 

 

Мавзуга оид

Хоразм вилоятида туризм соҳасида истеъмо...

Жорий йил 23-25-ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида туризм соҳас...

Брюсселда Буюк Ипак йўли бўйлаб велотур ...

Таниқли нидерландиялик маданият ва санъат арбоби Бурхониддин Чарлак Ўзбекистон, Тожикисто...

Маккада Ўзбекистоннинг сармоявий ва сайё...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси Макка Савдо-саноат палатаси ташкил этилганлигининг 75 йиллиг...

Сўнгги янгиликлар