Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Сайёҳлик

Ўзбекистоннинг “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси Туркияда катта қизиқиш уйғотмоқда

АНҚАРА, 19 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепциясини Туркиядаги ҳамкор ташкилотларга яқиндан таништириш борасида изчил саъй-ҳаракатар олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Нафақат Туркия, балки бутун Туркий дунёда нуфузли ҳисобланган “ТРТ-Аваз” телеканали раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида мамлакатимизнинг Турк дунёси маънавий оламига қўшган тарихий ҳиссасини кенг ёритиш юзасидан “Табаррук зиёрат – олтин силсила” номли дастурлар туркумини яратишга келишиб олинди. Дастур доирасида Туркиянинг йирик исломшунос олимларидан бири - профессор  Жеват Акшитнинг бошловчи сифатида иштирок этиши ва Тошкент, Самарқанд, Термиз ва Бухоро шаҳарлари бешик бўлган буюк алломалар ҳаётини атрофлича ҳикоя қилиш асносида “Табаррук зиёрат” туризм концепциясида ўз аксини топган масалаларни турк томошабинларининг эътиборига ҳавола этиши режалаштирилмоқда.

“Мен 30 йилдан буён кўплаб мамлакатларда бадиий ва ҳужжатли фильмларни тасвирга олиш ишларини ташкил қилиш билан шуғулланиб  келаман. Ота юртимиз Ўзбекистон олдидаги виждоний бурчимни бажариш, аниқроғи, бу қутлуғ заминнинг илмий ва маънавий сарчашмалари ҳақида дастурлар тайёрлаб, турк жамоатчилигига етказишни доим орзу қилганман. Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилган ташаббуслари билан илгари сурилган «Табаррук зиёрат» туризм концепцияси бизнинг кўп йиллик орзу-умидларимизни ўзида мужассам этгани айни ҳақиқат. Биз турк ижодкорлари «Табаррук зиёрат» ғояси остида Ўзбекистоннинг кўҳна маданияти ва бой маънавиятига оид бутун Турк дунёси учун қадрли бўлган ҳужжатли фильмлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, деди лойиҳа ҳамкорларидан бири - ТРТ Аваз телеканалининг продюсери Жўшкун Оғуз Намли.

Қайд этиш жоизки, мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг зиёрат туризми имкониятларини, “Табаррук зиёрат” туризм концепциясининг мақсад ва вазифларини турк жамоатчилигига етказишда муҳим восита бўлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон вакиллари Малайзияда ташкил э...

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Малайзия туризм, санъат ва маданият вазирлиги томонидан Ма...

АЭХА раҳбари Рафаэль Гросси: Агентлик Ўз...

Ўзбекистон делегациясининг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош конференцияси...

Туркия Дин ишлари бошқармаси ва Нақшбанд...

Кеча Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида Туркия Дин ишлари бошқармасинин...

Сўнгги янгиликлар