Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2022   Долзарб

Ўзбекистоннинг сувдан самарали фойдаланиш бўйича давлат дастурлари «Рим сув мулоқоти»да тақдим қилинди

РИМ,  1 декабрь. /«Дунё» АА/. Римдаги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) ташкилоти қароргоҳида БМТнинг 2023 йилги  Сув конференциясига тайёргарлик доирасида «Сув бўйича Рим  мулоқоти» (Rome Water Dialogue) бўлиб ўтди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири


Тадбирда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда сувнинг роли, унинг қишлоқ хўжалиги учун аҳамияти ва давлатларнинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатлари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

ФАО бош директори Цюй Дунъюй ўз нутқида ушбу тадбирни БМТ 2023 Сув конференциясига тайёргарлик йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.

У қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, биохилма-хилликни асраш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун сув билан боғлиқ масалаларда давлатларнинг кучли сиёсий иродаси ва чора-тадбирлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга, дея таъкидлади.

ФАО экспертлари фикрларига кўра, бугунги кунда глобал чучук сув заҳирасининг 72 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳаси томонидан истеъмол қилинмоқда. Таъкидланишича, дунё сув билан боғлиқ жиддий муаммоларга, айниқса қурғоқчилик, сув тошқинлари ва сувнинг ифлосланишига дуч келаётир.

Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда 2,3 миллиард аҳоли сув танқислиги мавжуд бўлган давлатларда, 733 миллион киши ёки дунё аҳолисининг қарийб 10 фоизи сув танқислиги юқори ва кескин бўлган мамлакатларда истиқомат қилади. Марказий Осиё ҳудуди ана шундай минтақалар сирасига киради.

Мутахассислар фикрича, дунёда сувдан фойдаланиш амалиёти шу тариқа давом этса 2050 йилга бориб қишлоқ хўжалигида чучук сув ресурсларига бўлган талаб қўшимча 35 фоизга ошиши мумкин.

Бу муаммолар глобал озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги тараққиётга тўсқинлик қилади.

«Сув бўйича Рим мулоқоти» иштирокчилари қатор давлатларда сувдан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ижобий тажрибалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ФАО ҳузуридаги доимий вакили ўринбосари сўзга чиқиб, cўнгги йилларда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича  изчил ислоҳотлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

Мамлакатда сув хўжалигини 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепция асосида ўн йилликлар давомида тўпланиб қолган жиддий муаммолар ҳал қилинаётгани, хусусан, йирик инфраструктура объектлари модернизация қилинаётгани ва айниқса қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларнинг кенг жорий этилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш белгилангани таъкидланди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланаётган майдонларни 600 минг гектарга етказиш мақсад қилингани ва бунинг учун давлат субсидия дастурлари амалга оширилаётгани мулоқот иштирокчиларида катта  қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи ҳалокатининг Марказий Осиё минтақасига салбий оқибатлари таъсирида сув ресурсларидан оқилона  фойдаланиш борасида инвестиция, янги технология ва инновациялар жалб қилишда халқаро ҳамкорликнинг  муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид

Россиядан муносабат: «Uzbekistan GTL» за...

«Росэксимбанк» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Татьяна Сахарова «Дунё» АА учун интервьюс...

Ўзбекистон ва АҚШ хотин-қизлар, тинчлик ...

Жума куни Ўзбекистон ва АҚШнинг хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисидаги қўшма баён...

Туркиялик эксперт: “Ўзбекистон Президент...

Туркиянинг сиёсий доиралари ва жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирз...

Сўнгги янгиликлар