Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Сайёҳлик

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Сеулдаги халқаро кўргазмада тақдим этилди

СЕУЛ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамда «Ameks Travel» сайёҳлик компанияси билан биргаликда «Korea World Travel Fair 2022» (KOTFA) халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини тақдим этди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.


Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги, Жанубий Корея Туризм ташкилоти  ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан ташкил этилган кўргазманинг мақсади маҳаллий жамоатчиликни мамлакатларнинг бой маданияти билан таништириш орқали туризмга эътибор қаратиб маданий алмашинувни рағбатлантиришдан иборат бўлди.

Тадбирда туризм соҳасидаги ташкилотлар, 60 дан ортиқ мамлакатнинг (жумладан, Осиё, Европа, Африка, Америка, Океания) туризм, ҳаво қатнови ва меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритувчи компаниялари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон миллий стендида ҳунармандчилик, заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, ипакчилик, шунингдек, халқ амалий санъатининг бошқа намуналари намойиш этилди.

Стендга ташриф буюрганларга ўзбек халқининг маданий мероси, бой тарихи ва анъаналари, миллий таомлари акс эттирилган, Ўзбекистоннинг машҳур сайёҳлик йўналишлари, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиш этилди. Ўзбекистонда зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, бизнес, ёшлар ва оила каби туризмнинг янги турларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди.

Стенд доирасида маҳаллий ижтимоий тармоқларда «# Uzbekistan», «# visituzbekistan» хештеглари остида акция ўтказилди.

Халқаро кўргазма ташкилотчилари ва меҳмонларининг фикрича, ушбу тадбирда иштирок этиш Жанубий Кореяда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади ва республикага хорижий сайёҳлар оқимини оширишга ёрдам беради.

Мавзуга оид

Туризмни ривожлантириш институти UNWTO а...

Туризмни ривожлантириш институти UNWTO (БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти) академиясига аъзо...

Исроилдаги халқаро туристик кўргазмада Ў...

Тель-Авивда 11-12 февраль кунлари Ўрта ер денгизи халқаро туристик кўргазмаси – “IMTM – 20...

«Чорвоқ дарвозаси» ва «Юсуфхона» мажмуал...

Туризм ва спорт вазирлигида оммаЯкорьвий ахборот воситалари учун Бўстонлиқ туманини компл...

Сўнгги янгиликлар