Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг Орол инқирозини ҳал этиш бўйича янги ташаббуслари Польша оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

ВАРШАВА, 27 март. /«Дунё» АА/. Польша аҳолиси ўртасида  машҳур «SIEWIE.TV» янгиликлар телеканалининг веб-сайтида «Ўзбекистон БМТ минбаридан Орол бўйича янги ташаббусларни таклиф қилди» сарлавҳали  мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мақолада 22-24 март кунлари БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида тузилманинг Сув масалалари бўйича конференцияси бўлиб ўтгани, унда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида обиҳаёт орқали дунёни бирлаштириш, сайёрамиз фаровонлигида денгиз ва океанларнинг аҳамияти, бу борадаги глобал ташаббуслар БМТга аъзо барча мамлакатлар, ихтисослашган идоралар томонидан нуфузли спикерлар иштирокида кўриб чиқилгани маълум қилинган.

Халқаро ҳамжамият 45 йиллик танаффусдан сўнг илк маротаба бундай конференцияда жам бўлди. Чунки масала ниҳоятда долзарб: 2050 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг 5 миллиард кишиси сув танқислигидан азият чекиши мумкин.

Нашрда таъкидланганидек, конференцияси доирасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этиладиган Aral Culture Summit – Орол маданият саммити лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

«Бу маҳаллий ва халқаро ҳамжамиятни, етакчи олимлар, архитекторлар, рассомлар ва дизайнерларни бирлаштирадиган янги муассасадир. «Бу маҳаллий ва халқаро ҳамжамият, етакчи олимлар, архитекторлар, рассом ва дизайнерларни бирлаштирадиган янги институт. Орол маданияти саммити доирасида ёш авлодни минтақадаги вазиятни яхшилашга ҳисса қўшадиган кўникмаларни шакллантиришга ундайдиган таълим ва алмашинув дастурлари, стипендиялар ва стажировкалар ташкил этилади», дейилади манбада.

Мақолада, шунингдек, саммит доирасида биодизайн ферма-лабораторияси ташкил этилиши,  лойиҳа доирасида минтақани сув билан таъминлаш, янги экин турларини яратиш, шунингдек, ҳудудда шўрланишни камайтириш бўйича турли технологиялар ўрганилади ва ишлаб чиқилиши каби маълумотлар ўқуқчилар эътиборига ҳавола этилган.

«Саммит ижодкорларни маҳаллий фермерлар билан бирлаштириб, янги ўсимликлар етиштириш учун биодизайн соҳасида барқарор алоқаларни ўрнатиши ва шу орқали келгуси 10 йилга мўлжалланган стратегик режани ишлаб чиқиши маълум қилинди. Бу маҳаллий ҳамжамиятда улкан ўзгаришлар учун замин яратади»,- деб қайд этади Польша ОАВ.

Мақолада  таъкидланганидек, 23 март куни конференциянинг юқори даражадаги ялпи мажлисида мамлакатимиз делегацияси аъзоси Саида Мирзиёева нутқ сўзлаб, БМТ минбаридан Орол денгизи фожиасининг оқибатлари, уларни юмшатиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва бу борадаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда мамлакатимизнинг етакчилиги хусусида сўз юритди.

 «Орол денгизининг инқирози инсониятнинг атроф-муҳитга эътиборсизлиги оқибатлари ҳақида даҳшатли эслатмадир. Бироқ, ғамхўр одамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли у яна умид ва янгиланиш рамзига айланмоқда», дея  Саида Мирзиёева сўзларидан  иқтибос келтирилади  нашрда.

Мақолада, шунингдек,  Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро даражада қўллаб-қувватланиб, 2021 йилда БМТ Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш ҳақидаги резолюция қабул қилингани, сал аввалроқ – 2018 йилда Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст фондига асос солингани қайд этилди.

Маърузачи давлат томонидан амалга ошираётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталар экан, ҳудудда яшил боғларни яратиш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилгани билдирди, дейилади мақолада.

«Фожиа оқибатларини бевосита ўз бошидан кечираётган Қорақалпоғистон халқининг матонати, меҳнатсеварлиги, яратувчанлиги алоҳида эътироф этилди. Минтақанинг оғир шароитида, айниқса, аёллар кучли ғамхўрлик ва кўмакка муҳтожлиги, улар учун имкониятларни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилди. Сўзининг якунида Саида Мирзиёева халқаро ҳамжамиятни глобал сув масалалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Орол фожиаси оқибатларини юмшатишда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди», деб ёзади SIEWIE.TV».

Мавзуга оид

«The Korea Post»: Президент Шавкат Мирзи...

Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли нашрлардан бири – «The Korea Post» журналининг инте...

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаси Ўзбек...

Ҳиндистоннинг етакчи нашрларидан бири - «Business Central Asia» журналида «Ўзбекистонда д...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва...

Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ке...

Сўнгги янгиликлар