Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг минтақада ва унинг ташқарисида мамлакатни янада яхшироқ интеграция қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда

ЛОНДОН, 11 январь. /«Дунё» АА/. Буюк Британиянинг «bne IntelliNews»   онлайн-нашри мамлакатимизда амалга оширилаётган ўсувчан ва изчил ўзгаришлар, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва республика ҳудудларининг ривожланиши, шунингдек, ўзбек халқининг ижтимоий турмуш тарзи ва маданий мероси ҳақидаги 17 та таҳлилий мақолани ўз ичига олган «Қуёшли Ўзбекистон» номли махсус сонни  эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда Ўзбекистонни иккинчи муддатга қайта сайланган Президент Шавкат Мирзиёев беш йил аввал кенг кўламли ислоҳотлар дастурини эълон қилгани ва давлатимиз раҳбари мамлакатни ташқи дунёга қайта очгани алоҳида қайд этилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонни минтақа ва ундан ташқарида янада яхшироқ интеграция қилиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар, ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган ислоҳотлар  ўзининг самарали  меваларини бера бошлагани ҳам таъкидланган.

Онлайн-нашр Ўзбекистон раҳбарининг сиёсатини маъқуллар экан, унинг қайта сайланиши учун овоз берган  мамлакат фуқароларида келажакка ишонч билан қараш ҳисси мавжудлигини ўз ўқувчилари эътиборига ҳавола қилган.

Жумладан, «bne IntelliNews» эълон қилган «Жаҳон банки 2021 йил учун ЯИМ прогнозини оширди» сарлавҳали сарлавҳали мақолада Ўзбекистон коронавирус пандемиясидан азият чеккан дунёдаги икки йирик иқтисодиётдан бирига айлангани қайд этилган. “Ўсиш динамикаси асосида Жаҳон банки 2021 йилда мамлакат ЯИМ прогнозини 4,1 фоиздан 6,2 фоизга ва 2022 йилда эса 5,8 фоизга кўтарди”, деб ёзади нашр.

Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар мавзусини қамраб олган мақолаларда таъкидланишича, 2019 йилда қабул қилинган кенг қамровли беш йиллик энергия ислоҳоти режаси соҳага жалб этиладиган инвестициялар оқимини жадаллаштирди. Ўтган тўрт йил мобайнида улар мустақиллик даврида жалб этилган жами сармояларнинг 75 фоизини ташкил этди.

Алоҳида таъкидланганидек, мамлакатимизда электр энергияси бозорининг бутун тузилмаси қайта қурилгани ҳолда бозор тамойилларига ўтказилмоқда. Ҳукумат «яшил» энергия улушини ошириб, электр тармоғини модернизация қилишга сармоя киритмоқда.

«Ўзбекистонда ранг-баранг тўқимачилик инқилоби» сарлавҳали мақолада Ўзбекистонда минг йиллардан буён нафис ва ҳашамдор тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар  атрофлича қаламга олинган. Унда бир неча йил аввал соҳада амалга оширилган туб ислоҳотлардан сўнг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми кескин ошгани маълум қилинган.  “Ўзбекистондаги хусусий тўқимачилик компаниялари янги бозорни ўрганмоқда.  Айни пайтда бу жабҳани ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи кечмоқда. Ўзбекистонда ўз пойафзаллари, жинси ва футболкаларини ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган йирик халқаро брендлар кўпаймоқда.  Хусусан, “Nike”  ва “Adidas” халқаро брендлари билан дастлабки битимлар имзоланди.

«Савицкий музейи - чўлдаги Лувр» сарлавҳали  мақолада эса муаллиф мазкур музейни «Aladdin ғори» дея таърифлар экан, унда 80 мингдан ортиқ дурдона асар тўплами сақланаётганини қайд этади. «Сўнгги беш йил ичида музей  халқаро жамоатчилик ўртасида янада катта машҳурлик касб этди, музейни томоша қилиш учун Нукусга  келаётган сайёҳларнинг сони тобора кўпаймоқда», - деб ёзади «bne IntelliNews».

Мавзуга оид

Ўзбекистон ҳаётидаги муҳим воқеалар Поки...

Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг замонавий ривожланишини диққат билан ку...

АҚШнинг бир гуруҳ журналистлари Ўзбекист...

“The Bukharian Times” газетасида АҚШлик бир гуруҳ журналистларнинг мамлакатимизга ташрифи...

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхши...

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-Яум» газетасида («Кун янгиликлари») Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳит...

Сўнгги янгиликлар