Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Спорт

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашув ўтказилди

АЛ-КУВАЙТ, 5 октябрь. / “Дунё” АА/. Шу кунларда Кувайтда қитъанинг 16 та кучли жамоалари иштирокида футзал бўйича Осиё Кубоги – 2022 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


"B" гуруҳида иштирок этган юртдошларимиз Туркманистон (8-0), Тожикистон (3-2) ва Баҳрайн (6-1) жамоалари устидан ишончли ғалабаларга эришиб, юз фоиз натижа қайд этган ҳолда ушбу босқичда мутлақ натижага эришди.

Чорак финал босқичида Ўзбекистон футзалчилари мезбон мамлакат - Кувайт жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. 6 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда спортчиларимиз Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шарафига мамлакатимизнинг Ал-Кувайтдаги элчихонасида қабул маросими ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққан элчи Баҳромжон Аълоев футзалчиларимизни нуфузли халқаро мусобақадаги муваффақиятли иштироки билан самимий табриклаб, уларга навбатдаги ўйинларда ҳам ғалабалар тилади.

Тадбирда мамлакатимиз раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Юксак даражадаги эътибор Ўзбекистон вакилларининг спортнинг турли йўналишларида, хусусан, бокс, дзюдо, кикбоксинг, кураш, оғир атлетика, шахмат, футбол бўйича ўтказилаётган халқаро мусобақаларда эришаётган катта ютуқларига асос бўлаётгани қайд этилди.

Футзалчиларимиз қўлга киритаётган бугунги ютуқлар ўзбек ёшлари учун энг яхши намуна бўлиб, уларни  ҳам Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида янги марраларга эришишга чорлашига ишонч билдирилди. 

Мавзуга оид

Эртага «Олимпия куни» тадбирлари доираси...

Дунёда 23 июнь «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан мамлак...

Юридик шахсларга Жисмоний тарбия-соғломл...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги қарори билан "Жисмоний...

«Бош вазир кубоги – 2020»: биринчи бўлим...

«Бош вазир кубоги – 2020» турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида биринчи бўлим якунланди....

Сўнгги янгиликлар