Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

14/Декабрь/2020   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистоннинг халқаро хусусий ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди


ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун “Гаага халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича конференцияси (ГХХҲК)нинг қатор конвенцияларини ўрганиш натижалари” мавзусидаги халқаро онлайн-семинар видеоконференция шаклида ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Онлайн-анжуман Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари ҳамда ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалар координатори ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасида халқаро хусусий ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқларини илгари суриш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унда халқаро ташкилотлар ва илмий доиралар вакиллари Ўзбекистонда халқаро хусусий ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқини ривожлантиришда фаол қатнашаётгани таъкидланди.

Тадбирда Гаага халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича конференцияси (ГХХҲК) бош котиби Кристоф Бернасконининг видеомурожаати намойиш этилди. Унда ГХХҲК ва ЕХҲТ вакиллари, халқаро экспертлар, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари, Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази, давлат органлари ва илмий-академик доиралар ходимлари иштирок этди.

Онлайн-семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг қонун ижодкорлиги билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлардаги иштирокининг устувор йўналишлари ижроси бўйича ташқи сиёсат идораси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Иштирокчилар Гаага халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича конференцияси доирасида қабул қилинган 10 та конвенция ва 1 та протоколга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан фикр алмашди. 

Мамлакатимизнинг Гаага халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича конференцияси фаолиятидаги иштироки доирасида Ташқи ишлар вазирлигининг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан жорий ҳамкорлиги ижобий баҳоланди.

Мавзуга оид

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё” шакли...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи ваз...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Швеция Қироллигининг ма...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири “Бир макон...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун онлайн шаклда “Бир макон, бир йўл” т...

Сўнгги янгиликлар