Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Жамият

Ўзбекистоннинг гендер тенглигига эришиш бўйича амалга ошираётган ишлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий тадбирда тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маъруфова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий платформаси ишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Олий  Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълумотга кўра,  субминтақавий платформанинг мақсади БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-сонли резолюциясини амалга ошириш бўйича халқаро мажбуриятлар ва миллий ҳаракат режаларининг (МҲП) ижро этилиши бўйича ахборот алмашиш, инсон хавфсизлигига ўсиб бораётган хавфларни, шу жумладан, гуманитар инқирозлар оқибатларини бартараф этиш бўйича умумий ёндашувларни аниқлашдан иборат.

Платформа асосий манфаатдор томонларга минтақадаги “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” кун тартибини амалга оширишни тезлаштириш ва аёллар иштирокини рағбатлантириш учун қўшма ҳаракатлар ва ечимларни ишлаб чиқиш учун минтақавий устуворликлар, муаммолар ва трансчегаравий истиқболлар ҳақида фикр юритиш имкониятини берди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари юртимизда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва мавқеини юксалтириш, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар беришди.

Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, уларнинг жамоат ва сиёсий ташкилотлар фаолиятидаги фаоллигини кенгайтириш учун барча зарур шарт-шароит яратилгани, 2030-йилгача гендер тенглигига эришиш стратегияси тасдиқлангани, барча қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мажбурий гендер-ҳуқуқий экспертизаси жорий этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мавзуга оид

Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фао...

«Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тад...

Ҳиндистон Республикаси ташкил этилган ку...

Байрам тадбири дипломатик ваколатхона биноси олдида Ҳиндистон Республикаси давлат байроғин...

Қирғизистон Миллий кутубхонасида «Ўзбек ...

Ўзбекистон Республикасининг Бишкекдаги элчихонаси томонидан Алиқул Осмонов номидаги Қирғиз...

Сўнгги янгиликлар