Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2022   Долзарб

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигида одам савдосига қарши кураш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ДУБАЙ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консуллигида «Viver» халқаро хайрия ташкилоти раиси Майкл Хоффман, «Аёллар ва болаларга инқирозий ёрдам» маркази  мутасаддилари Йорган Газики ва Елена Газики ҳамда Ўзбекистон «Истиқболли авлод» ижтимоий маркази директори Нодира Каримованинг  музокаралари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув давомида одам савдосига оид муаммолар, уларнинг келиб чиқиши сабаблари, бартараф этиш йўллари, ушбу муаммодан жабр кўрганларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, айбдорларга нисбатан эса қонуниний чора кўриш амалиётлари билан боғлиқ бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашилди. 

Музокара иштирокчилари дунё бўйлаб олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот бўйича амалий тадбирларга қарамай, ҳозирги кунга қадар кўплаб одамлар «замонавий қуллик» - одам савдоси қурбонига айланаётганини таъкидлашди. Одам савдосидан жабр кўраётганлар орасида аёллар сони ортиб бораётгани ҳамда трансмиллий жиноятчилик чегара танламаслиги инобатга олиниб, юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув якунида Бош консуллик, «Viver» халқаро хайрия ташкилоти, «Аёллар ва болаларга инқирозий ёрдам» ҳамда «Истиқболли авлод» ижтимоий марказлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси келишиб олинди.

Мавзуга оид

Араб-Африка Иқтисодий олий кенгаши раиси...

Биринчи Тошкент Халқаро инвестиция форумида иштирокчиси, Араб-Африка иқтисодий олий кенгаш...

Германиядан муносабат: Ўзбекистон мудофа...

Германия Қуролли кучлари бошқармасининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи полковник Кристиа...

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Презид...

Бугун Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги М...

Сўнгги янгиликлар