Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Июнь/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси томонидан ватандошимизга кўмак кўрсатилди


ДУБАЙ, 7 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси кўмагида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиарейси билан Тошкентга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Бош консулхона маълумотига кўра, Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган юртдошимиз Зарина Эшқулова 16 февраль куни Абу-Даби шаҳридаги «Cleveland» шифохонасига ётқизилиб, у ерда унга мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва бемор ўпкасининг бир қисми олиб ташланган.

Айтилишича, юртдошимиз жорий йил январь ойида иш излаб БААга келган. Ўзбекистонда вояга етмаган учта боласи қолган. Унинг бошқа яқин қариндошлари йўқ.

«Cleveland Clinic» шифохонаси маъмурияти билан ўтказилган музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароси тиббий харажатларни қоплаш имкониятига эга бўлмагани боис операция ва даволаниш учун унга тақдим этилган 40 минг доллар миқдоридаги қарздан воз кечиш бўйича келишувга эришилди.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоиз, виза муддати ўтиб кетганлиги сабабли БАА иммиграция хизматлари унга 1,7 минг доллар миқдорида жарима белгилаган. Ушбу жарима ҳам ўзбек дипломатлари кўмагида бекор қилинган.

Бош консулхона ходимлари илтимосига кўра, беморни Абу Дабидан Дубайга транспортда етказиш ва уни БАА ҳудудидан чиқиб кетишига рухсат олиш учун давлат божи тўлаш билан боғлиқ харажатлар Амирликларда фаолият юритаётган “Болалар ва аёллар инқироз маркази” хайрия ташкилоти томонидан тўланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ваколатхонаси билан биргаликда 7 июнь куни Дубай-Тошкент рейсига бепул авиачипта олиш масаласи ишлаб чиқилди.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ва консуллик идоралари коронавирус пандемияси туфайли оғир аҳволда қолган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга фуқаровий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини изчил давом эттирмоқда.

Мавзуга оид

Тараз шаҳридаги 4-сонли ўзбек мактабига ...

Мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Жамбул вилоятида меҳнт мигр...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси...

Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Раҳматжон Умаров...

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати...

Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси томонидан Польшада истиқомат қилаётган ва таҳсил ол...

Сўнгги янгиликлар