Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Март/2020   COVID-19

Ўзбекистоннинг Буюк Британияда бўлиб турган фуқаролари диққатига

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. CОВИД-19 коронавирусининг мамлакатимиз ҳудудида тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий қилинган чеклов чораларига кўра 2020-йилнинг 16-мартидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновлари вақтинча бекор қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ТИВ Матбуот хизматига таяниб.


Хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтишлари учун давлат чегарасини кесиб ўтишлари таъқиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига кириш бўйича қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Буюк Британияда коронавирус тарқалишининг кескин ўсиши сабабли Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонаси барча байрам ва оммавий тадбирларни бекор қилди, Ўзбекистонга кириш учун визалар бериш тўхтатилди. Консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (Элчихонага ташриф буюрмасдан) ҳамда почта хизмати орқали амалга оширилади. Ариза берувчиларнинг шахсан иштирокини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар www.uzembassy.uk веб-сайтида жойлаштирилган).

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига чартер рейслар билан ватанга қайтишларида кўмак беради. Шу билан бирга фуқароларимиз қайтиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўладилар.

Лондондан чартер рейсларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқароларимиз тўғрисида маълумотларни тўплаш бошланди.

Элчихона чартер рейсларда Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошларимиздан “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонасининг лондон@узаирwайс.cо.ук ёки Элчихонанинг cонсул@узембассй.ук электрон почта манзилларига қуйидаги маълумотларни юборишларини сўрайди:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортинининг нусхаси;

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг алоқа маълумотлари;

3. “Uzbekistan Airways” АЖ парвозлари учун чипта нусхаси (мавжуд бўлса);

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабининг хабарига кўра, чартер рейси аниқ вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади.

Элчихонанинг манзили ва алоқа маълумотлари:

41 Holland Park, London W11 3RP

Тел.: +44 (0) 207 2297679

Султанбек Имамов, консул

+44 (0) 7920443049

Алиёр Тилавов, маслаҳатчи

+44 (0) 7741892812

Равшан Дусчанов, 2-котиб

+44 (0) 7825221946

Шохруз Самадов, атташе

+44 (0) 7780687935

Веб-сайт: https://www.uzembassy.uk

Электрон почта: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk

Facebookдаги саҳифа: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3

«Uzbekistan Airways» АЖнинг Лондон шаҳридаги ваколатхонаси манзили ва алоқа маълумотлари:

Unit 13, Cambridge Court, 210 Shepherds Bush Rd, Hammersmith, London W6 7NJ

Тел.: +44 (0) 207 0342090

Абдухаким Махмудов, вакил +44 (0)7783644945

Веб-сайт: https://www.uzairways.com/uz

Электрон почта: london@uzairways.co.uk

Мавзуга оид

COVID-19: Ўтган бир суткада 53 та янги к...

12 январь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 тага ортиб, у...

Солиқ органлари нархларни сунъий оширишг...

Давлат солиқ органлари “ишонч телефон”ларига жойларда озиқ-овқат ва шахсий гигиеник восита...

Душанба куни Ўзбекистонда 189 кишида кор...

Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 189 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касал...

Сўнгги янгиликлар